Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  5 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  57 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз кундан кунга кучайяпмиз" News

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз кундан кунга кучайяпмиз"

Саудия Арабистони терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Араблар яқинда Африка вакили Жазоирга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Салман Ал Фараж билан Яҳё Ал Шеҳри томонидан киритилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди. Қизиғи шундаки, бу ўйинда Саудия 63 фоиз тўпга эгалик қилди, бироқ рақиб дарвозаси томон атиги икки бор аниқ зарба йўллаб, иккаласи ҳам голга айланди.

Ўйиндан кейин интервью берган саудияликлар устози Хуан Антони Пиззи жамоаси кундан кунга кучаяётганини айтиб ўтди:

- "Биз яхши ўйнадик. Жамоамизда тартиб бор ва ўйинчилар ўзларини хотиржам ҳис қилмоқда. Майдонга тушгач, ҳамма нима қилиш кераклигини билади. Тўғри, биз бугун Жазоирнинг иккинчи таркибига қарши курашдик, лекин бу менинг муаммоим эмас. Улар ҳам Ватан учун ўйнашди, шуни унутмаслик лозим. Мен учун натижа ҳозир муҳим эмас. Асосийси ўз ўйинимизни кўрсатсак бўлгани".

- "Учрашувнинг биринчи бўлимида Жазоир яхши ҳаракат қилди. Бироқ биринчи тўпни киритгач, ўзимизга бўлган ишонч ортди. Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Энди навбатдаги ўртоқлик учрашувини 15 май куни Грецияга қарши ўтказамиз".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика