Latest news

10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  1 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  1 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  14 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  17 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  9 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  10 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1

Сарваржон Жўраев: "Жамоам билан юқори натижаларга эришиш менинг мақсадим” News

Сарваржон Жўраев: "Жамоам билан юқори натижаларга эришиш менинг мақсадим”

Олий лиганинг 20-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Ушбу ўйиндан олдин жиззахликлар ҳимоячиси, кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган Сарваржон Жўраев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Мавсум бошидан “Сўғдиёна” жамоаси сафида тўп тепаяпсиз.  Ушбу жамоага келиб ўз олдизга қандай мақсад кўйган эдингиз?
- Ҳар битта футболчи қайси жамоада бўлмасин ўз олдига мақсад қўяди ва ўз жамоасига фойдаси тегишини хоҳлайди.“Сўғдиёна ” га  келиб,мен ҳам ўз олдимга худди шундай мақсад қўйганман. Имкон қадар кўпроқ ғалабалар ва юқори натижаларга эришиш асосий мақсадимдир.

- “Сўғдиёна” жамоасига келиб, ўйин услубингиз кўплаб мухлисларга манзур бўлди. Бир неча марта гол ўришга ҳам муввофақ бўлдингиз.Рамзий терма жамоада ҳам номингиз бир неча марта қайд этилди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Инсон ҳаракат қилса ҳаммасига эришади. Бундан хурсандман. Демак, тўғри йулдамиз. Жамоамиз билан бундан ҳам кўпроқ натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Футбол ўйинчиси бўлиш осон эмас. Кўплаб ўйинчилар фаолияти давомида қийинчиликларга дуч келади. Сабр, меҳнат,ишонч.Шуларга суяниб,ҳаммасига эришиш мумкин.  Бунда  бизнинг мураббийимиз Даврон Файзиевнинг ўрни беқиёс.  Қайси ҳолатда бўлмайлик,олдинга юришга ундайдилар. Шахсан мен учун,улар энг зўр мураббий. Ҳаётда ҳам бизни тушунади ва уларга ҳурматим чексиз.



- Жамоага келиб, фаолиятингизда ўзгариш бўлдими. Агар бўлган бўлса ижобий ёки салбий?

- Жамоадаги ички муҳит менга ёқади. Жамоадошларим билан дўстона мунособатдаман ва ўз ўйимдагидек ҳис қиламан ўзимни.  Фаолиятимда эса фақат ижобий томонга ўзгаришлар бўлаяпти. Бундан жудаям хурсандман.

- Ўйин давомида сизнинг майдондаги ҳаракатларингизни кўп кузатаман. Рақиб жамоа ўйинчиси бўлсада, одатда юмшоқ муомалада бўласиз. Майдондан ташқари бў ҳислат характерингизда борми?

- Ҳа.Ҳаётда ҳам босиқман лекин майдонда баъзида асабийлашишга мажбур қиладиган вазиятлар бўлади. Футбол ўйинчиларида аксариятларида кузатиладиган ҳислат.

- Шу ҳолатда бўлса-да, майдондаги жамоадошларингизни ҳам босиқликка чақирасиз.

- (Кулади) Ҳа, шунақа вазиятлар ҳам бўлади,лекин ҳаётда ўта жиддий ҳам бўламан.
 
- Майдонда кўпроқ кимлар билан комбинациялар яратасиз. Умуман кимлар билан кўпроқ харакат қиласиз?

-Майдонда ҳамма бир мақсад сари ҳаракат қилади. Одатда майдонда Сардор Эминов ёки Музаффар Музаффаров билан узатмалар амалга оширамиз. Имкон қадар ёнимда ким яқин бўлса,уша ўйинчи билан комбинациялар амалга оширишга ҳаракат қиламан.

- “Сўғдиёна” сафида энг аъламли мағлубиятингиз қайси бўлган?

- Ҳа энг аъламли мағлубият биринчи даврада “Бунёдкор” жамоаси билан мағлубиятимиз. Биз биргина хато туфайли голни ўтказиб юборганмиз.

- Энг қувончли ғалаба-чи?

- Сафарда “Нефтчи” жамоасини енгиб,ғалаба билан қайтганмиз.



- Иккинчи даврада жамоага  келиб қўшилган  ўйинчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Раббим Хасанов билан бошқа жамоада ҳам тўп тепганмиз. Қолган ўйинчилар билан ҳам танишиб олдик. Менимча,ушбу жамоага келган барча ўйинчиларнинг мақсади битта-жамоа билан кўпроқ натижаларга эришиш.

- Олий лиганинг 20-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси Фарғонанинг  “Нефтчи” клубини қабул қилади.  Ушбу ўйиндан олдин фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- “Нефтчи”жамоасини ҳурмат қиламиз.Бу жамоага ўз ўйин услубига эга ва ҳар доим кучли жамоа.  Биз ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мухлисларимизнинг ишончини оқлаймиз деган умиддаман.
 
- Бир неча кун олдин Тошкентга Рио 2016 Олимпиада чемпионларимизни тантанали кутиб олишди. Ўйинларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа, албатта кузатиб бордим.  Ростини айтганда, уларга жудаям ҳавас қилдим ва бу бутун Ўзбек халқининг ютуғи деб ўйлайман. Ўзбекистон Мустақиллигининг  25 йиллик байрамига ажойиб совға бўлди. Шу ўринда, футзал бўйича Жаҳон Чемпионатига қатнашиш учун йўл олаётган миллий терма жамоамизга ҳам омад тилайман. Ғалаба билан ватанимизга қайтиб келишларига тилакдошман.

- Жиззахлик мухлисларга тилакларингиз

- Жиззахлик мухлисларимиздек мухлисларни хеч  қаерда кўрмаганман. Ғалаба ёки мағлубиятли онларимизда доимо қўллаб-қувватлашади. Стадионда уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада куч беради. Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон халқини кириб келаётган Мустақиллигимиз 25 йиллик байрами билан муборакбод этаман. Энг самимий ва эзгу тилакларни тилайман. Мухлисларимиз эса доимо бахтимизга бор бўлишсин.


Дилдора Холбоева тайёрлади.
Жиззах шахридан махсус.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика