Latest news

21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  4 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас" News

Сарвар Холматов: "Иттифоқ-Навоий" вақтинчалик жамоа эмас"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Б Про-Лигада иштирок этмоқда.

Биз мазкур жамоа сардори, тажрибали футболчи Сарвар Холматов билан боғланиб, “Иттифоқ-Навоий"нинг келажакдаги режалари хусусида интервью ташкилладик.

- Клубимиз-Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигида мусобақаларда иштирок этмоқда - дейди Сарвар Холматов. - Ўз навбатида жамоамиз вақтинчалик ташкил этилган эмас, келажакда юқори марраларни забт этишни мақсад қилганмиз. Бу йилги мавсумда жамоамиз олдидаги вазифа А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритишдан иборат.

Ҳомийларимиз кўмаги остида яқин орада "Иттифоқ-Навоий” жамоасининг янги замонавий стадиони ва машғулотлар базасини барпо этиш ишлари режалаштирилмоқда. Клуб раҳбарияти, хусусан Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи раиси ўзи бош-қош бўлган холда мана шу олдимизда бажарилиши оширилиши лозим бўлган ишларни назоратига олган. Ҳар бир ўтказаётган учрашувларимизда Навоий вилояти Ёшлар Иттифоқи вакиллари иштирок этиб келмоқдалар.

Жамоамиз уй ўйинларини ҳозирча Қизилтепа туманидаги стадионда ўтказиб келмоқда. "Иттифоқ-Навоий" жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларининг 1/16 босқичига йўлланмани қўлга киритди. Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб кубок баҳсларида имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Яқин кунларда Ўзбекистон кубоги 1/16 босқичи баҳсларига қуръа ташланади ва навбатдаги рақибимизни билиб оламиз. Ҳозир бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратганмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика