Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  30 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" News

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми бошланди. Тошкентнинг "Локомотив" футзал жамоаси илк ўйинида ғалаба қозонди.

"Нефтчи"га қарши кечган беллашувда "темирйўлчилар" 7:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин "Локомотив" клуби тажрибали футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футзал бўйича янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Таркибимиз анча янгиланди. Терма жамоа футболчилари тарк этганидан кейин кўпроқ ёшларга имконият тақдим этилмоқда. Жамоамиз мавсум давомида яхши натижалар кўрсатишга эътибор қаратади. Дейлик, мана шу ўринни оламиз? деган вазифа йўқ.

"Нефтчи" қандай жамоа эканини билардик. Ўтган йилда ҳам уларга ўйнаганмиз. Жамоа ёмон эмасди. Қийин ўйин бўлишини билардик. Биз уларга яхшироқ тайёргарлик кўрганимиз, ўйин давомида сезилди. Натижада, ғалаба қозондик.

Мавсум давомида нечта гол уришимни очиғи билмайман. Мен учун асосийси жамоа ғалаба қозонишда давом этса, катта ютуқ ҳисобланади.

"Максам-Чирчиқ" билан баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Жамоа анча ёш, кўп ҳаракат қилади. Қолаверса, таркибида бир нечта тажрибали футболчилари бор. Қийин ўйин бўлади", – деди Шоаҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика