Latest news

17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  0 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  3 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  7 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  3 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  1 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди News

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди

Кеча Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг яна бир дарвозабони, Сарвар Каримов ҳам championat.asia сайтига қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Сарвар, қуръа ташлаш маросимидан кейин, гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қуръадан кўнглим тўлди ва бизга бу борада омад кулиб боқди деса ҳам бўлади. Тўғри, Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоаларини ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ўзига яраша тактика ва ўйин услубига эга жамоалардир. Умуман олганда, жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди. Қолаверса бундай ёшдаги терма жамоаларнинг бирортасини кучли ёки аксинча дейиш ҳам ноўрин.

- Шахсан сиз учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган С гурухида, кўпроқ қайси жамоа хавфли кўринмоқда?

- Очиғи, рақибларимиз ҳақида бугунги кунда тўла маълумотга эга эмасмиз. Менимча ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
 
- Гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашамиз. Бунинг учун айни пайтда пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Шунинг учун мақсадимиз жаҳон чемпиони бўлиш!

- ЖЧда қайси терма жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлардингиз?

- Гуруҳда кучли ва номдор бўлган рақиблар билан тўқнаш келишни истагандим. Бразилия, Аргентина... шу каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни ният қилгандим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси билан жаҳон чемпионатида ўйнашга улгурамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика