Latest news

13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  0 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  2 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  2 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  3 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  25 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1

Сарвар Каримов: “Нестеровдан энди кўп нарса ўрганаман” News

Сарвар Каримов: “Нестеровдан энди кўп нарса ўрганаман”

Игнатий Нестеровнинг “Бунёдкор”дан унинг ашаддий рақиби “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтиши ўзига хос шов-шув уйғотди.

Хануз жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган эрсада, “темирйўчилар”нинг Нестеровдан умиди катта.
Биз эса “Локо”нинг итиқдорли посбони Сарвар каримов билан боғланиб ушбу трансфер юзасидан фикрларини билишга ҳаракат қилдик.

- Албатта, Нестеров мамлакатимизнинг энг яхши дарвозабони саналади. Шу боис бу қилинган трансфер фойдали бўлганлигини олдиндан бемалол айтиш мумкин. Унинг тажрибаси катта. Халқаро майдонларда ҳам кўплаб учрашувлар ўтказган.
- Тақдирни қарангки, эндиликда Игнатий Нестеровдек кучли посбон билан бир жамоада ўйнайман. Табиийки ундан машғулотлар чоғида кўп нарса ўрганаман. Ўйлайманки Нестеров мендан ўз маслаҳатларини аямайди ва тажрибаси билан ўртоқлашади.

- Жамоани яқинда тарк этган Артур Парвановни ҳам яхши дарвозабон деб биламан. Фақат унга назаримда камроқ ўйнаш имконияти берилди.

- Темур Ғаниевга келадиган бўлсак, жамоани Павел Бугало тарк этганидан сўнг, унинг ўрнини муносиб равишда тўлдира олди.


- “Локомотив”да посбонлар билан яқин ўтмишнинг моҳир дарвозабонларидан бири Руслан Аҳмедхонов ишламоқда. Айнан шу инсонга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Зеро шу кунга қадар келишимда Руслан аканинг ёрдами катта бўлди. Ёш бўлишимга қарамай, ўтган йили мени асосий таркиб билан олиб юриб, шуғуллантирди ва у кишининг машғулотларидан сўнг анчагина ўсишга эришдим.


- Кейинги мавсум олий лигада дебют қиламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агар шундай имконият туғилса, бор маҳоратимни ишга солиб, ундан унумли фойдаланиб қолишга харакат қиламан. Рақобатдан чўчимайман. Аксинча у янада ўсишимга туртки беради.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика