Latest news

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  11 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин” News

Сарвар Жўраев: “Яна “Олмалиқ”қа қайтишим ҳам мумкин”

Жорий мавсумни аввалига “Олмалиқ” сафида бошлаган Сарвар Жўраев давралар оралиғига келганида “Шўртан”га ўтиб кетди.

Айтиш керакки, ғузорликлар сафида Жўраев “йўқолиб” қолгани йўқ. Аксинча унинг ўзи истаганичалик ўйин амалиётига эга бўлди. Футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда ҳам бу ҳақда айтиб ўтди.

- Билсангиз керак мавсумни “Олмалиқ”да бошлагандим. Аммо у ерда захирада ўтириб қолдим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, вақтим келишини кутиш ёқмади. Шу боис ёзда муҳитн ўзгартиришга қарор қилдим. Бу пайтга келиб “Шўртан”дан чорлов бўлди. Иккиланиб ўтирмасдан ғузорликлар лагерига бориб қўшилдим – дея гап бошлади Сарвар Жўраев.

- Ўйламанки “Шўртан”га ўтиб хато қилмадим. Аксинча у ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Мен учун энг муҳими ҳам шу эди. Жамоа мени жуда яхши қабул қилди ва янги муҳитга мослашиб кетишим ҳам қийин кечмади.

- Қандай ўйин кўрсатганим борасида эса ҳозир сизга айтишим қийин. Ўзимга ўзим баҳо бера олмайман. Яхшиси бу ҳақда мураббийлардан сўраганингиз маъқул.

- Мавсум якунига етганига ҳам кўп вақт бўлмади. Ҳозир ҳамма қатори мен ҳам оилам даврасида дам оляпман. Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлаш тўғрисида ўйлаб кўрганим йўқ. Қолаверса “Олмалиқ” билан амалдаги шартномам ҳам бор ва у йил охирида ўз кучини йўқотади. Агарда Игорь Шквирин яна жамоасига чақирса бораман. Акс холда ўзимга бошқа вариант қидираман.

- “Шўртан” раҳбарияти ёки мураббийлари билан ҳозирча бўлажак режалар ҳақида суҳбатлашмадик. Эхтимол яқин орада бу нарса амалга ошар – дейди Сарвар Жўраев.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика