Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Сарри: “Доимий ғалаба кафолатланмаганини “Ювентус” тушиниши шарт” News

Сарри: “Доимий ғалаба кафолатланмаганини “Ювентус” тушиниши шарт”

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Италия А сериясининг 23-турида “Верона”га (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Ўйин оғир кечди. “Верона” учрашув бошидаёқ бизга босимни ошириши кўриниб турганди. Умуман олганда сўнгги пайтларда сафарда, уйдагига қараганда, ёмонроқ ўйнаяпмиз. “Верона” шубҳасиз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Бутун ўйин давомида ҳужум уюштирдик, аммо кераксиз хатоларга йўл қўйдиик ва ютқаздик.

Футболда энг муҳим жиҳатлардан бири бу психология. Бизга ҳар бир ўйинда ғалаба кафолатланмаганлигини, янада кўпроқ меҳнат қилиш кераклигини охир-оқибат тушуниб етишимиз лозим. Сўнгги йилларда “Ювентус” А серияда катта фарқ билан ғолибликка эришди. Аммо бизни шунчаки очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Биз ақлимизни йиғиб олишимиз ва ҳар бир ўйинга масъулият билан тайёргарлик кўришимиз керак”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио.

А сериянинг 23-туридан кейин “Ювентус” 54 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Интер” пешқадамдан уч очко ортда қолмоқда. Конте шогирдлари бугун Сан Сирода “Милан” билан куч синашишади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика