Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Сарри: “Бутун кучимиз билан “Ливерпул”дан очко олишга ҳаракат қиламиз” News

Сарри: “Бутун кучимиз билан “Ливерпул”дан очко олишга ҳаракат қиламиз”

“Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛ 34-тури доирасида “Ливерпул”га қарши сафарда кечадиган беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль”га қарши бизни қийин баҳс кутиб турибди, умуман ҳозир осон ўйиннинг ўзи қолмади. “Ливерпуль” айни пайтда Англиянинг энг кучли жамоаларидан бири. Ўтган йил улар ЕЧЛ финалига қадар етиб боришган. “Энфилд”да “қизиллар”га қарши туриш осонмас.

Баҳснинг қандай аҳамиятга эга эканлигини биламиз. Шунингдек, ўз имкониятларимиздан 100 фоиз фойдалана олсак, ҳар қандай стадиондан очко ишлай оламиз. Айни пайтда “Челси” руҳий ва жисмоний томондан ажойиб ҳолатда. 

“Ливерпуль” босим уюштиради ва бу нормал ҳолат. АПЛда ғолиб бўлишни истаркансан, узоқ вақт босимларга дош бера олишингга тўғри келади. Бу сени фойдангга хизмат қилади. Босим асабийлашишга мажбур қилади ва шу билан бирга ўйинга иштиёқни оширади. Бунинг фойдаси катта.

“Челси” кучли тўртликка киришга уриниб кўради, бизга очколар зарур. “Ливерпул”га қарши очко ишлаш осон эмаслигини биламиз, аммо биз бор кучимиз билан бунга уриниб кўрамиз”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Челси” матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика