Latest news

12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  4 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  4 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2

Саркисянни соғиндингизми? (Фотосуратлар) News

Саркисянни соғиндингизми? (Фотосуратлар)

Шу йилнинг 11 май куни Юрий Саркисян “Нефтчи” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
Шундан бери орадан беш ойдан кўпроқ вақт ўтди. Юрий Вазгенович жамоани тарк этганидан бери “Нефтчи” янги мураббий қўл остида олий лигада 16та ўйин ўтказди.

Фарғоналиклар шундан еттитасида ғалаба қозонган бўлишса, бир бор дуранг қайд этиб, 8та учрашувда мағлубиятга учрашди. Қизиғи шундаки, “Нефтчи” охирги тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Бу эса водийлик мухлисларни саросимага солиб қўйган бўлиши табиий ҳол.

Жамоанинг аввалги устози Юрий Саркисян ўзининг антиқа ҳазиллари, гапга чечанлиги билан ажралиб турарди. Ҳозирги мураббий Амет Мемет эса бутунлай бошқа характердаги инсон. Амет Абдуллаевич тор доирада ҳазил қилиши мумкин, лекин унинг кўпчилик олдида қаҳ-қаҳ отиб кулганини ёки бўлмаса ҳазил-мутойиба қилиб гапирганини шахсан мен кўрмаганман.
 
Ҳурматли мухлис, сиз Саркисянни соғиндингизми? Унинг "Нефтчи"га қайтишини хоҳлармидингиз? Ёки бўлмаса унинг бошқа клубда ишлаши ўзбек футболи учун фойдали бўлармиди? Агар бу борада фикрларингиз бўлса, марҳамат, изоҳ сифатида қолдиришингиз ёки бўлмаса форумда муҳокама қилишингиз мумкин.

1 – Унинг омад келтирувчи оқ костюм-шими бўларди


2 – Матбуот анжуманларида дастлаб саволни диққат билан эшитарди


3 – Ҳатто бироз ўйланиб қоларди


4 – Кейин эса кулиб жавоб қайтарарди


5 – Ўйиндан олдин жуда жиддий инсонга айланарди


6 – Ҳатто совуқда ҳам интервью беришдан ўзини олиб қочмасди


 

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика