Latest news

20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  1 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  29 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  6 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1

Сардор Зокиров: "Цементчи" осон ўтмаган мавсум якунида Биринчи лигага йўлланмани қўлга киритди" News

Сардор Зокиров: "Цементчи" осон ўтмаган мавсум якунида Биринчи лигага йўлланмани қўлга киритди"

Бухоро шаҳрида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш ўйинларида финалга қадар етиб борган Қувасойнинг "Цементчи" клуби Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Жамоа бош мураббийи Сардор Зокиров ортда қолган мавсум давомида босиб ўтилган йўл ва амалга оширилган ишлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.



"Цементчи" осон бўлмаган оғир мавсум ўтказди. Жамоамиз таркиби асосан маҳаллий футболчилардан шакллантирилган. Таркибимизда бир нафар нигериялик легионер футболчи ҳаракат қилди.

"Цементчи" Фарғона  вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган вилоят кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. Шундан сўнг Қарши шаҳрида ташкил этилган "Худудий кубок эгалари кубоги" мусобақсида иштирок этдик. Жами 9 та жамоа иштирок этган мазкур мусобақада 2-ўринни қўлга киритдик. Бу натижа бизга Биринчи лигага ўтиш ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берди.



Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган ўтиш ўйинлари юқори савияда ташкил этилди. Биз ушбу мусобақанинг финалига қадар етиб бордик ва якунда янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Жамоамиз кўрсатган натижадан хурсанд бўлган футбол мухлислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари бизни Фарғонада ажойиб тарзда кутиб олишди. Янги мавсумда ҳам "Цементчи" фақат юқори мақсадларни кўзлаган холда давом этади. Бизни қўллаб-қувватлаб турган клубимиз раҳбарияти ва жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман", – деди ёш мутахассис.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика