Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  2 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  5 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Сардор Теляков: "Про лигада чемпионликни фақат "Андижон" билан ўйин ҳал қилмайди. Ҳар бир рақибга жиддий қараймиз" News

Сардор Теляков: "Про лигада чемпионликни фақат "Андижон" билан ўйин ҳал қилмайди. Ҳар бир рақибга жиддий қараймиз"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лиганинг 14-турида ўз майдонида аутсайдер "Зомин"ни қабул қилди (3:1).

Учрашувда мезбонларнинг иккинчи голига ярим ҳимоячи Сардор Теляков муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унинг фикрларини тингладик.


Turon Ferghana

Humoyun Murtozaev - 24', Sardor Telyakov - 29', Sergey Morozov - 45'

PRO liga. Round 14

06/08/2022, 19:00

1
:
3
Finished

Zomin

Mukhammad Odilov - 56'

45'
90'
24'  Humoyun Murtozaev
29'  Sardor Telyakov
37'  Jasur Urunov
45'  Sergey Morozov
46'  Siyovush Khabibulloev (Abdulaziz Abdurashidov)
46'  Jasur Urunov (Sardor Abduraimov)
65'  Doniyor Ismoilov (Mirzohid Mirzamahmudov)
65'  Humoyun Murtozaev (Aziz Ibragimov)
72'  Aziz Ibragimov
77'  Sardor Telyakov (Mirzohid Mirzamahmudov)
32'  Ozod Rajabov (Iskandar Siddiqjonov)
46'  Jamoliddin Bakhromov (Lutfullo Fayzullaev)
46'  Islom Boysariyev (Mukhammad Odilov)
56'  Mukhammad Odilov
73'  Sunnatullo Rustamov (Diyorbek Yunusov)
73'  Bakhodir Daminov (Yodgor Nazarov)
79'  Iskandar Siddiqjonov


- Ўйин ҳақида...

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйин доим қийин кечади. Тўғри ўртоқлик учрашувлари орқали спорт формамизни ушлаб турдик. Лекин расмий ва ўртоқлик ўйини ўртасида катта фарқ бор. Биринчи даврадаги ўйинимизни кўрсатишимиз учун бироз вақт зарур. Мазкур омиллар ҳисобига "Зомин"га қарши ҳаракатларимиз бироз ўхшамаган бўлиши мумкин. 

- Рақибнинг турнир жадвали қуйида бораётгани футболчиларни хотиржамликка берилишига сабаб бўлмадими?

- Тўғри "Зомин" қуйи ўринда кетмоқда. Лекин бу уларнинг кучсизлигини, хотиржам ютишимизни англатмайди. Про лигадаги ҳар бир жамоанинг мақсади бор. Айниқса охирги ўриндаги жамоалар кучли рақибларга қарши икки ҳисса куч билан ўйнайди. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқишимиз керак. Ҳозир жамоа кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. 

- Иккинчи бўлимда жамоада толиқиш бордек сезилди...

- Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. 3:0 ҳисобида олдинда бораётганимиздан кейингина ўзимизга келдик. Иккинчи бўлим ёмон ўтмади, деб ўйлайман. Тан олиш керак бироз чарчоқ борлиги билинди. Якунда дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. 

- Олдинда "Андижон" билан мураккаб беллашув кутиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, "Андижон"га қарши ўйинлар чемпионлик масаласини ҳал қилиб берадими?

- "Андижон" билан ўзига ҳос дерби ва 6 очколик ўйин бўлади. Фақатгина бу клуб билан эмас, барча рақиблар билан ўйинлардаги очколар чемпионликни ҳал қилади. Турнир жадвалига ўз таъсирини ўтказади. Шундай экан ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз ва ғалаба учун тўп тепамиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика