Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик"
14 jun 2023 23:22
News
Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик"
- Учрашув ҳақида фикрларингиз?
- Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи таймда яхшироқ ўйнади. Бизда вазиятлар бўлмади, уларда эса бўлди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз тактик ўзгаришлар амалга оширишди ва ўйин яхши томонга ўзгарди.
- Шомуродовнинг майдонга тушгани жамоа аъзоларига қўшимча ишонч бағишлади десак бўладими?
- Албатта, албатта. Шомуродов, Машарипов ва Шукуров ҳозирги даврда терма жамоа лидерлари. Уларнинг бирортаси бўлмаса ҳам ўйинда бироз муаммо бўлиши мумкин.
- Кейинги ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Гуруҳдаги нариги учрашув дуранг билан якунланибди. Бу эса биз кейинги босқичга чиққанимизни англатади. Менимча, мураббий учинчи учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият берса керак. Барибир, Эрон терма жамоаси ўз ўйинларида ғалаба қозонишини тахмин қилсак бўлади.
- Туркманистондан бу даражадаги қаршиликни кутганмидингиз?
- Тўғриси, йўқ. Чунки биз рақибнинг олдинги учрашувини кўрдик. Улар Тожикистонга қарши бундай ўйин кўрсатмаганди. Биринчи ўйинда Туркманистон таркибидаги тўққизта футболчи ўйнамаган экан.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments