Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  19 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Сардор Рашидов: «Термамиздаги омадсизликни вақтинчалик деб ўйлайман» News

Сардор Рашидов: «Термамиздаги омадсизликни вақтинчалик деб ўйлайман»

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган «Ал-Жайиш» клуби Қатар юлдузлар лигасининг 6-туридан сўнг 16 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилиб турибди.

Чемпионатнинг 4-турида «Ал-Жайиш «Ал-Райян» меҳмони бўлиб, дуранг (1:1) қайд этганди. Ўша учрашувда Рашидов жамоадошлари асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда аламли гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. Биз мазкур ўйиндан сўнг Сардор билан боғланиб, ундан интервью олган эдик. Бироз кеч бўлсада ана шу интервьюни эьтиборингизга ҳавола қиламиз

- «Ал-Райян»га қарши кечган учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқардинглар. Суҳбатимиз аввалида шу ўйинга тўхталиб ўтсангиз.


- Ҳа, ҳақиқатан ҳам жуда аламли натижа бўлди. Бу баҳсни мураббийимиз билан биргаликда таҳлил қилдик. Очиғи, жуда ранжидик. Агар мазкур ўйинда уч очкони қўлга киритганимизда, чемпионат пешқадамига айланиб олардик. Афсуски, бу имкониятни бой бердик. Лекин бошқа томондан, меҳмонда кучли жамоадан бир очко олиш ҳам ёмон натижа эмас. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Йўқотишлар ўрнини тўлдирамиз.

- Иккинчи бўлимда захирага олиндингиз. Бу жароҳат билан боғлиқ эмасми?

- Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Тўғриси, мураббийнинг бу қарорини тушунмадим. Ушбу масалада у билан ҳали гаплашмадик. Балки ҳисобни сақлаб қолиш учун шундай қилгандир ёки бошқа сабаби бордир. Мураббий билан гаплашгач, ҳолатга ойдинлик киритаман.

- «Ал-Жайиш» янги мавсумни яхши бошлади. Клуб олдига аниқ вазифа қўйилганми?


- Ушбу мавсум қандай мусобақада қатнашишимиздан қатъий назар, барчасида ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз. Афсуски, ОЧЛда бу вазифани уддалай олмадик, камида финалга чиқишимиз керак эди. Лекин шунга қарамай, клуб раҳбарияти Осиёнинг тўртта энг кучли жамоаси сафига кирганимизни хурсандчилик билан қабул қилди. Энди бор эътиборимизни Қатар чемпиони бўлишга қаратамиз.

- Сабри Лямуши билан муносабатларингиз қандай?


- Кучли ва тажрибали мураббий. Бу мутахассисни ҳурмат қиламан. Ўз ўрнида, у ҳам менга ишонади. Бир сўз билан айтганда, муносабатларимиз жуда яхши.

- «Ал-Жайиш» ОЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинидан бебаҳра қолди. Нима деб ўйлайсиз, ярим финалда «Ал-Айн» кучлилик қилдими ёки «Ал-Жайиш» ўз хатоси эвазига кўра енгилдими?

- «Ал-Айн» билан ўйин тақдири БААда ўтган биринчи учрашувда деярли ҳал бўлганди. Афсуски, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада дарвозамиздан учинчи голни ўтказиб юбордик ва у бизга қимматга тушди.

- «Ал-Жайиш» раҳбарияти бу мағлубиятни қандай қабул қилди?


- Ўша ўйиндан кейин клуб мутасаддилари бизга миннатдорчилик билдиришди. Чунки «Ал-Жайиш» тарихида ҳали бундай натижа бўлмаган экан. Ярим финалга етиб келганимизни ижобий ҳолат сифатида қабул қилишди ва келаси мавсум янада яхшироқ натижадан умидвор эканликларини билдиришди.

- Қатардаги ҳаётингиз мухлисларга қизиқ. Рафиқангиз ҳам сиз билан биргами? Ҳар ҳолда, янги ва ёш оиласизлар. Маҳаллий шароитга мослашиб кетдингларми?


- Қатарда ҳаётимиз жуда яхши. Барча шароитлар муҳайё қилинган. Фақат футбол ўйнаш керак. Легионер номини оқлаш лозим. Рафиқам ўзим билан бирга. Термамиз йиғинлари пайтида уни ўзим билан бирга Тошкентга олиб бораман.

- Қатар термасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Ўзбекистон миллий жамоасига ютқазиб қўйганини мамлакатда қандай қабул қилишди?


- Бунга унчалик жиддий қарашмади. Қатар жамоаси фақат бизга эмас, Эрон ва Жанубий Корея термаларига ҳам имкониятни бой берди. Шундан сўнг бош мураббий алмашди. Бу ўзгариш эса тезда ўз самарасини берди. Улар ўз майдонларида Сурия термасини мағлуб этишди.

- Ўша ўйин олдидан мураббийлар ёки футболчилар миллий жамоамиз ҳақида сиздан маълумот сўрашдими?


- Йўқ, албатта. Менимча, футболда бундай тушунча ва ҳолат бўлмаса керак. Мабодо, сўрашган тақдирда ҳам, бунга рад жавобини беришим аниқ.

- Термамизни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. 15 ноябрь куни ўтказиладиган ушбу ўйин ҳақида нима дея оласиз? Кореялик футболчиларни мағлуб эта оламизми?


- Ҳаракат қилинса, албатта, ғалаба қозониш мумкин. Агар тўғри тактика танласак, Жанубий Кореядан ижобий натижа билан қайтамиз. Буни барча мухлисларимиз ҳам хоҳлашяпти. Ўйлайманки, бўлажак баҳсда ғалабали сериямизни давом эттирамиз. Ишқибозлар бизга охиригача ишониб, қўллаб-қувватлаб туришса, бас.

- Йил бошидаги Сардорни бироз йўқотиб қўйгандекмиз. Голлар камроқдек туюляпти. Бунинг сабаблари нимада? Таҳлил қилиб кўрдингизми?


- Сиз айтгандек, миллий жамоамизда гол урмай қўйдим. Клубимда эса рақиблар дарвозасини ишғол қиляпман. Мавсум бошланганидан буён 3та тўп киритдим. Термамиздаги омадсизликни вақтинчалик деб ўйлайман.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика