Latest news

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  0 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

Сардор Рашидов: "Мухлисларнинг олқиши бизга катта куч бағишлади" News

Сардор Рашидов: "Мухлисларнинг олқиши бизга катта куч бағишлади"

Ўзбекистон - КХДР (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз вингери Сардор Рашидов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.


"Қийин ўйин бўлди. КХДР кучли ва хавфли рақиб саналади. Биз улардан аввалги ўйин учун ҳам аламни олдик ва муҳим ғалабага эришдик. Мураббийлар штаби КХДР терма жамоасининг кучли ва кучсиз тарафлари ҳақида етарли маълумотларни беришганди. Мураббийларимизнинг тўғри кўрсатмалари туфайли ҳам бугун ютуққа эришдик. Стадионга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат. Бугун уларнинг қўллаб-қувватлаб турганликлари бизга катта куч бағишлади. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Лекин шунга қарамай ўйинни ўз томонимизга оғдириб кета олдик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалабаларни қўлга киритиб, ўз мақсадларимиз сари олға интилишда давом этишимиз лозим", - дейди Сардор Рашидов.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика