Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Сардор Рашидов КХДРга гол уриш қийин деб ўйламайди News

Сардор Рашидов КХДРга гол уриш қийин деб ўйламайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов машғулотлардан сўнг Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига КХДРга қарши бўлажак ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

“Жамоада кайфият жуда кўтарингки. Аъло даражада, десам ҳам бўлади. Бу рақиб билан алоҳида ҳисоб-китобимиз бор ва бу ўйинда Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз. Ягона мақсадимиз ҳам — шу”, — дея сўз бошлади Сардор.

Қатар чемпионатининг саккиз турида 6та гол уришга, шу билан бирга икки бора дубл қайд этишга улгурган ҳужумкор ярим ҳимоячи мухлисларнинг ташрифи яхши даражада бўлишига умид қилаётганини билдирди.

“Тошкентга кеча учиб келдим. Тўғриси, бу ўйинга мухлислар томонидан қизиқиш қай даражада эканидан хабардор эмасман. Аммо умид қиламанки шу куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради ва Ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади”.

Миллий терма жамоа шарафини 27 ўйинда ҳимоя қилиб, 10 голга муаллифлик қилган 24 ёшли футболчи КХДР дарвозасини ишғол қилиш у қадар мушкул вазифа эмаслигини таъкидлади.

“КХДР дарвозасига гол уриш қийин деган гапларга қўшилмайман, рости. Қийин эмас. Умуман, исталган рақиб дарвозасига гол урса бўлади. Жамоа билан биргаликда ҳаракат қилсак, албатта мақсадга эришамиз”.

Шимолий Корея терма жамоасининг кучли ва ожиз томонлари ҳақида тўхталар экан, Сардор шундай деди:

“КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли деб ҳисоблайман. Заиф нуқтаси сифатида эса ҳимоясини кўрсатган бўлардим. Менимча, уларнинг мудофааси кўп ҳам кучли эмас”.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика