Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман"
		
		11 feb 2022 10:35
        News	
	 
				 
				Сардор Рашидов: "Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйлаяпман"
Россиянинг "Уфа" клуби рақиблик қилган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. "Шерлар"нинг ягона голига ярим ҳимоячи Сардор Рашидов муаллифлик қилди. Баҳс якунига етгач бевосита Рашидовга бир нечта саволлар билан юзландик.
- Ўйин ҳақида...
- "Уфа" жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. Яхши ўйин кечди. Россия клубига қарши ўз кучимизни синаб кўрдик. Ҳозирда барча тайёргарликлар Ўзбекистон чемпионати ва ОЧЛга қаратилган. Барча футболчилар ҳар томонлама яхши ҳолатга келишмоқда.
- Биринчи бўлимдаги ҳаракатларингиздан жисмоний ҳолатингиз яхши эканлиги кўринди. Сўнгги пайтда ўйин амалиётисиз қолиб кетганингизни ҳисобга олсак оптимал формага кириб олишингиз нима билан боғлиқ?
- Тошкентда "Пахтакор" билан бир ой жуда яхши йиғин ўтказдик. Янги мураббий қўл остида керак бўлса, уч маҳал машғулот олиб бордик. Славче Войнескининг фалсафаси бир томонлама эмас, ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам эътибор беради. Тартиб-интизомга риоя қилади.
- Жамоага келган янги икки ҳимоячидан қайси бири яхши таассурот қолдирди?
- 15 рақамда ўйнаган Камен чакки таассурот қолдирмади. Унинг тажрибаси бизга қўл келади.
- Сардор Рашидов ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиб қайси манзилни мўлжалламоқда?
- Ҳозирда кейинги манзилни эмас, "Пахтакор"ни ўйламоқдаман. Жамоа билан яхши натижа кўрсатмоқчимиз. Бу - Ўзбекистоннинг обрўси, деб ўйлайман.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments