Latest news

23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  0 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  3 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  16 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда” News

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда”

ОЧЛ “плей-офф” босқичи ўтиш баҳсида Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.


Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Жаиш” клуби футболчиси, Сардор Рашидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор “Бунёдкор” жамоасини ғалаба ва гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тўғри, биз ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳужумдаги вазиятларни гол билан якунлай олмадик. Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда. Ички чемпионатда ҳам омадимиз келмаяпти. Ўтган йилги “Ал Жаиш”ни гўёки йўқотиб қўйгандекмиз. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, ҳаммаси олдинда.

Алам қилгани ўтган йили клубим билан ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Энди бор эътиборимизни ички чемпионат баҳсларига қаратамиз. “Бунёдкор”га эса гуруҳ босқичида омад тилайман.

Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик, лекин омадимиз келмади. Пенальти бу лотерея дейилади 50 га 50 вазият ҳисобланади. Афсуски ўша вазиятда гол ура олмадим”, - дейди “Ал Жаиш” клуби футболчиси Сардор Рашидов.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика