Latest news

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  2 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  3 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди" News

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди"

Ўзбекистон терма жамоасига Баҳрайн устидан ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилган Сардор Рашидов учрашув ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Баҳрайн терма жамоаси Филиппинга қараганда жуда яхши ўйнади. Бизлар улардан бу каби қаршиликни кутмагандик. Муҳими ўзимиз учун муҳим ва керакли ғалаба эришдик. Сафардаги ва бугунги ўйин ўртасидаги фарқ? Манамада қуёш остида ўйнагандик. Бугун эса кучли ёмғир шаррос қўйди. Ўз уйимиздаги баҳсда мухлисларимиз бизни фантастик тарзда қўллаб туришди. Умуман ҳозирги кунда барча бирдек футбол ўйнашни ўрганиб олган. Қўлга киритилган ғалабада уларнинг кўмаклари катта бўлди. Айнан ишқибозларнинг олқишлари бизни руҳлантириб турди. Хато ва камчиликлар барча жамоаларда учрайди. Кейинги ҳал қилувчи босқичда янада кучли тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизнинг орзуларини руёбга чақиришга боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Араб жамоаларига қарши бўладиган исталган ўйин бугунгисидан кучли бўлмайди. Баҳрайн ҳам бугун жуда кучли қаршилик кўрсатди. Улар ушбу беллашувда араб терма жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатишди. Араб жамоаларининг савияси бундан баланд эмас. Агарда кейинги босқичда Япония ёки Корея тушиб қолса, ўшанда янада қийинроқ бўлиши мумкин. Бироқ қолган араб жамоалари Баҳрайн намойиш этган ўйиндан кучлироқ қаршилик кўрсата олишмайди. Япония ва Жанубий Корея савия жиҳатдан араб жамоаларидан бир бош баланд ҳисобланади. Кейинги босқичда кимлар билан дуч келишимизни қуръадан сўнг билиб оламиз", - деди Сардор Рашидов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика