Latest news

08:26EЧЛнинг барча 32 та жамоаси маълум  0 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  39 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим” News

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим”

Хабарингиз бор, 14-тур рамзий терма жамоасидан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам жой олди.
Янгиерлик футболчи йил бошида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этган, бироқ кейинчалик Вадим Абрамов уни қайтариб олганди. Давралар оралиғида ёш ҳимоячи барибир “Нефтчи” сафига бориб қўшилди. Тўғрироғи, “Локомотив” уни ярим йилга ижарага берди. Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда рамзий термага киришини умуман кутмаганини айтиб ўтди.

-   Сардор, 14-тур рамзий терма жамоасига кирганинг билан табриклаймиз.
-   Раҳмат. Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Championat.asia сайтини доим кузатиб бораман, бўш вақтим бўлди дегунча сайтга кириб хабарларни ўқиб тураман. Сайт ходимлари олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани тузиб чиқишяпти ва буни доим кузатиб келганман. Лекин ўзим ҳам кираман деб ўйламагандим. “Нефтчи” таркибида энди битта учрашув ўтказдим, ўйиним ёққан бўлса хурсандман.

-   “Бухоро”га қарши баҳс қандай кечди?
-   Биринчи таймда ҳар иккала жамоа бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилди. Лекин ўйиннинг иккинчи бўлими анча қизиқ ўтди. “Нефтчи”ям бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин омад биз томонда бўлди.

-   Сен ҳимоячисан, рақиб ҳужумчиларидан ким ташвиш туғдирди?
-   Мени бош мураббий марказий ҳимояда ўйнатди. Руслан Мельзитдинов билан тандем бўлиб ўйнадик. Мен алоҳида бир ўйинчини “ёпганим” йўқ, шундай бўлса-да, Отабек Исроилов яхши ҳаракат қилди, шунингдек уларнинг иккита легонери ажралиб турди.

-   “Нефтчи”га мослашиб кетишинг қийин кечмаган бўлса керак, ҳар ҳолда мавсум бошида ҳам боргандинг?
-   Йўқ, унчалик қийин кечгани йўқ. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. “Локомотив” мени ярим йилга ижарага берди, энди фарғоналиклар сафида ўзимни кўрсатмоқчиман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика