Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   6 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

Сардор Раҳмонов: "Жароҳатни душманимга ҳам раво кўрмайман" News

Сардор Раҳмонов: "Жароҳатни душманимга ҳам раво кўрмайман"

АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмонов Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Андижон"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин руҳда ўтишини билардик. Ўйлашимча, "Андижон" Суперлига даражасидаги клуб саналади. Жамоанинг келгуси ўйинларида омад тилайман.

- АГМК футболчиларида баъзи ҳолатларда майдонда сирпаниш ҳамда пасларда ноаниқликлар кузатилди. Бу майдон ҳолати билан боғлиқми?

- Майдон ҳолати унчалик яхши эмасди. Лекин биз ҳам, рақиб ҳам бир майдонда тўп тепади. Бу баҳона бўла олмайди.

- Баъзилар сизни жуда қўпол ўйиш намойиш этишингизни ва бунинг натижасида жамоангизни ҳам қийин ҳолат қолдиришингизни айтишади. Ўзингиз бу ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Мен ҳеч қачон рақибга қасддан қўполлик қилмайман, сабаби, мен ҳам, рақибим ҳам футболчи, иккаламиз ҳам шу соҳанинг ортидан пул топамиз ва оила боқамиз. Уч маротаба қизил карточка олган бўлсам, қай бирини атайин қилган бўлишим мумкин. Мен жамоам манфаати учун ўз вазифамни бажараман. Жароҳатни душманимга ҳам раво кўрмайман. Жамоатчиликнинг ўзига яраша фикри бўлиши мумкин. Футбол курашувчанликни талаб қиладиган спорт тури эканлигини биласиз. Тўғри, бироз қаттиққўлигим бордир, лекин ҳеч қачон бировга жароҳат етказишни ўйламаганман.

- Келгуси босқичда қайси жамоага қарши рўбарў келишни хоҳлайсиз?

- Олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган, шу боис, жамоага қарши ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Кубокнинг гуруҳ босқичидан кейин кучсиз жамоа қолмади. Шунинг учун, ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика