Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Сардор Раҳмонов: "Фарғоналик мухлисларни хурсанд этиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Сардор Раҳмонов: "Фарғоналик мухлисларни хурсанд этиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бу йил "Нефтчи" ўз таркибини деярли янгитдан шакллантирди.
Хусусан мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида "Локомотив"дан Сардор Раҳмонов таклиф этилди. 20 ёшли футболчи кеча "Андижон" - "Нефтчи" (0:1) синов-назорат баҳсида ўнг қанот ҳимоя чизиғида ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг Раҳмоновдан интервью олдик.

- Сардор, водий дербиси гарчи ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлсада, доимо кескин курашларга бой тарзда кечади. Мана бугун сиз дербида илк бор иштирок этдингиз. Бу хусусда нима деган бўлардингиз?

- Албатта, "Нефтчи" - "Андижон" ёки "Навбаҳор" - "Нефтчи" баҳслари азалдан муросасиз руҳ остида ўтиб келган. Бугун ҳам стадионга келган мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳ бўлди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш иштиёқи кучли бўлди. Шунинг эвазига кескин кураш кечди. Чемпионат бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Расмий ўйинлар старти олдидан ўз кучимизни яна бир бор чамалаб олдик.

- Жамоангиз бугун ягона автогол ҳисобига ғалаба қозонди. Айтингчи "Нефтчи" ўз ўйинини тўлиқ намойиш этдими ёки...?
- Йўқ, мен ундай демаган бўлардим. Юртимизда футбол мавсуми энди бошланади. Шу боис айни пайтда ҳеч қайси жамоа 100 тайёр холатда деб бўлмайди. Бунга озгина вақт керак яна. Қолаверса ўзингизга яхши маълум "Нефтчи" таркиби бу йил янгитдан шакллантирилди. Шуни ҳам унутмаслик лозим. Мана бугун кўрган бўлсангиз ўйинимиз яхши қовушди.

- Туркияда бўлиб ўтган йиғин тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Хориж йиғини мобайнида режадаги барча юмушларни бажардик деб ўйлайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдик. Афсуски синов-назорат баҳсларининг барчасида имкониятни бой бердик. Бунга таркибни янгитдан тузилаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Футболчилар бир-бирлари билан тушуниб олишлари учун маълум бир фурсат керак бўлади. Муҳими чемпионат ўйинларида ютқазмаслик.

- Бугун ҳимоя чизиғида Клецков, Мельзиддинов ҳамда Эрматов сингари маҳоратли ўйинчилар бирга ҳаракат қилдингиз. Улар билан бир сафда ўйнаш ҳам сиз каби ёшларга бироз енгилроқ бўлиши турган гап. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта. Сиз айтиб ўтган ўйинчиларда халқаро тажриба ҳам етарлича. Майдонда уларнинг менга йўл-йўриқ кўрсатиб туришиши ҳам қўшимча куч бағишлайди.

- Янги жамоа ва янги муҳитга мослашиб олиш жараёнини қандай ўтказяпсиз. Бу борада сизга ким яқиндан ёрдам бермоқда?

- "Нефтчи"да ички муҳит аъло даражада. Шунинг учун ҳам янги футболчилар қисқа фурсат ичида бир-бирлари билан чиқишиб кета олди. Мен ҳам бу ерга келишимдан олдин таркибдаги кўплаб ўйинчиларни олдиндан билардим. "Нефтчи"га мослашиб олишимда кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳамманинг ёрдами бўляпти.

- Фарғоналиклар мухлислар жуда талабчан бўлишади. Уларга нима деган бўлардингиз?
- Ҳа, уларни талабчан эканлигини олдиндан биламан. Шу боис буни жуда яхши ҳис этиб турибмиз. Насиб қилса жамоамиз мухлисларини мазмунли ва ҳужумкор ўйинлар билан хурсанд этиб, уларни ишончини оқлаш учун бор кучни ишга соламиз.

- Ҳозирги таркибдан келиб чиқиб айтингчи, "Нефтчи" чемпионатда нечанчи ўрин учун давогарлик қилиши мумкин?
- Мақсадимиз юқори ўринлардан бирини банд этиш. Бошқача айтганда кучли бешликдан пастламаслик.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика