Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Сардор Раҳматуллаев ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига номзод News

Сардор Раҳматуллаев ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига номзод

30 апрель куни ОФКнинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига номзодлар қаторига киритилди.

ОФК сайлов қўмитаси 30 апрель куни Баҳрайннинг Манама шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги – 26 – конгресс давомида ўтказиладиган сайлов учун номзодларнинг якуний рўйхатини маълум қилди.

Кун тартибидаги асосий масала – ОФКва ФИФА асосий ловозимларига номзодларни сайлашдир.

Осиё Футбол Конфедерацияси ижроия қўмитаси аъзолигига Сардор Раҳматуллаев билан бир қаторда марказий минтақа аъзоларидан эронлик Али Кафашян Найни (ОФК вице-президентлигига) ҳамда Афғонистондан Зуҳра Меҳди (ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига)  номзодлари бор.

Сардор Раҳматуллаев Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган бўлиб, ЎФФ бош котиби сифатида 2005-2010 йиллар давомида Мираброр Усмонов бошчилигида  амалга оширилган туб ислоҳотларда фаол иштирок этди ва бунинг натижасида ходимлар ва мусобақалар сонини уч баробар кўпайди. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш инфраструктураси ишлаб чиқилди.

Сардор Раҳматуллаев Осиё миқёсидаги нуфузли мусобақалар, хусусан, 2006 ва 2010 йилладда Футзал бўйча Осиё Чемпионатлари, 2008 ва 2010 йилларда  16 ёшгача терма жамоалар ўртасидаги Осиё Чемпионатлари ташкилотчилигида ўзини энг яхши томондан намойиш этиб, ОФК мусобақалар ташкил этиш сиёсатини қўллаб-қувватлади.

Ташкилий қўмита раиси сифатида Сардор Раҳматуллаев 2001, 2003, 2005 ва 2010 йилларда ОФК ташкил этган ҳакамлик, маъмурий ва менежмент ишлари бўйича ўқув-семинарларда иштирок этган.

Қуйида турли лавозимларга номзодлари танлаб олинганларнинг тўлиқ рўйхатини келтирамиз.

ОФК президентдлиги ва ФИФА вице-президентлигига

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа (Бахрайн)

ФИФА бошқарув қўмитаси аъзолигага

Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Ҳож ибни Султон Амадшоҳ (Малайзия, Жанубий Шарқий Осиё)

Уорави Макуди (Тайланд, Жанубий Шарқий Осиё)

Монг Гю Чунг (Жанубий Корея, Шарқ)

Козо Ташима (Япония, Шарқ)

Сауд А. Азиз ал Муҳаммади (Қатар, Ғарб)

Шайх Аҳмад Фаҳад ал Аҳмад Ал Сабоҳ (Қувайт, Ғарб)

Саид Холид Ҳамед Ҳамуд ал Бусаиди (Уммон, Ғарб)

ОФК вице-президентлигига (Ҳар бир минтақага биттадан)

Уинстон Ли Бун Аун (Сингапур, Жанубий Шарқий Осиё)

Жанг Жилонг (Хитой, Шарқ)

Али Кафашян Нейни (Эрон, Марказий)

Сауд Азиз Ал Моҳаннади (Қатар Ғарб)

Маҳдум Саид Файсал Солиҳ Ҳаят (Покистон, Жануб)

Прафулт Маноҳарбхай Пател (Ҳиндистон, жануб)

ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига номзод аёллар (Ҳар бир минтақага биттадан)

Моя Додд (Австралия, Жанубий Шарқий Осиё)

Ҳан Ун Гйонг (КХДР, Шарқ)

Зуҳра Меҳди (Афғонистон, Марказий)

Сюзан А. Шалаби (Фаластин, Ғарб)

Маҳфуза Ахтер Кирон (Бангладеш, Жануб)

ОФК ижроия қўмитаси аъзолилига

Зау Зау (Мянмар, Жанубий Шарқий Осиё)

Вифет Сиҳачакр (Лаос, Жанубий Шарқий Осиё)

Франсиско Калбуади Лай (Шарқий Тимор, Жанубий Шарқий Осиё)

Доктор Тран Куок Туан (Ветнам, Жанубий Шарқий Осиё)

Мариано Аранета (Филиппин, Жанубий Шарқий Осиё)

Ричард Кинг Лаи (Гуам, Шарқ)

Монг Гю Чунг (Жанубий Корея, Шарқ)

Козо Ташима (Япония, Шарқ)

Сардор Раҳматуллаев (Ўзбекистон, Марказий)

Ҳачем Сайид Али Ҳайдар (Ливан, Ғарб)

Сайид Ҳолид Ҳамед Ҳамуд Ал Бусаиди (Уммон, Ғарб)

Муҳаммад Ҳалфан Матар Саид ал Ромаити (БАА, Ғарб)

Аҳмад Ҳайит Ҳарби (Саудия Арабистони, Ғарб)

Варнакуласурия Ранжит Родриго (Шри Ланка, Жануб)

Маҳдум Саид Фаисал Салиҳ Ҳаят (Покистон, Жануб)

Муҳаммад Шавуд (Малдив, Жануб)

Южен Цечап (Бутан, Жануб)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика