Latest news

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз" News

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз"

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягон гол муаллифи – Сардор Мирзаев учрашув якунлангач ўз таассуротлари билан бўлишди.

- “Бунёдкор” – “Локомотив”нинг асосий рақобатчиларидан бири. Ушбу клуб бизни миллий чемпионат ўйинларида ҳам таъқиб қилиб келмоқда. Шу сабабли бугунги баҳсга жуда жиддий ҳозирлик олиб боргандик. Қолаверса, “Бухоро”дан учралган мағлубиятдан сўнг бу гал ғалаба қозонмасак бўлмасди.

Бугун ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Қолаверса, уйдаги ўйинда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Бу эса бизга жавоб баҳси олдидан бироз бўлса-да устунлик бериши тайин.

Секин-аста мавсум якунланиб боряпти. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Насиб этса, олдиндаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан якунлаб, ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритмоқчимиз, - дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика