Latest news

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Сардор Мирзаев: "Бўлажак иккита ўйинда вазиятни ўнглашимиз шарт" News

Сардор Мирзаев: "Бўлажак иккита ўйинда вазиятни ўнглашимиз шарт"

Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кунги машғулотларидан кейин ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Машғулотлар асосан тўп билан ўтмоқда. Кўпинча "квадрат" ҳамда дарвозага зарба беришга асосий эътибор қаратилмоқда. Фикримча, ўзбекистонлик футболчилар тўп билан ўйнашни ёқтиришади. Абрамовнинг услуби ҳам шунга монанд. Умуман терма жамоамиз тўп билан ўйинда ўзининг кучли тарафларини ишга солиши мумкин. Ўзгаришлар яхши тарафга хизмат қилади, деб ўйлайман. Бўлажак икки ўйин кўп нарсани кўрсатиб беради. Ўзбекистон терма жамоаси Яман ва Сингапурга ўхшаган жамоаларни мағлуб этиши шарт. Биз гуруҳдаги қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. 

Машғулотларда қувноқ кайфият сезилмаяпти? Бу нарса ниманидир билан боғлиқ деб ўйламайман. Ҳамма ўз ишини қилмоқда. Ташқаридан муҳит қандай кўринаётгани ҳақида бирор нарса дея олмайман. Лекин ичкарида муҳит яхши. Барча ўзаро таниш футболчилар. Балки терма жамоада муҳит ўзгарганига кўпчилик бошқа нарсага чалғимасдан асосий эътиборни машғулотларга қаратаётгани учун шунақа туюлаётгандир", - дея терма жамоанинг иккинчи кунги машғулотларидан кейин Сардор Мирзаев ўз фикрларини билдирди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика