Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим" News

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим"

Про-лиганинг 20-турида “Хоразм” клуби ўз майдонида “Арал Самали”ни мағлубиятга учратди (3:0).

Учрашувда мезбонлар сафида Сардор Матмуродов дублга эришиб, клуби ғалабасига ҳисса қўшди. Мазкур баҳсдан сўнг Матмуротов билан суҳбатлашиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ўйин борасида

- Ўйин қизиқарли ва курашларга бой ўтди”, - дея сўз бошлади Матмуродов. “Арал Самали” ҳам яхши жамоалардан бири. Умуман олганда, Про-лигада бирорта кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Амударё дербисида ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак эди. Шунга яраша ўйнадик ва якунда муваффақиятга эришдик.

“Хоразм”нинг жорий йилдаги иштироки тўғрисида

- Охирги ўйинларда жамоамиз яхши ўйнамоқда ва натижаларимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқдамиз. Ҳозирда ғалабаларимиз сонини кўпайтирган ҳолда, чемпионатни яхши тугатиб қўйишни режа қилганмиз. Ишқибозларимиз ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳам “Хоразм”нинг ғалабаларига ёрдам бермоқда.

Клубдаги келажаги ҳақида

“Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганим йўқ. Шу сабабли бу саволизга бирор тайинли гап айта олмайман.

Урган голлари хусусида

“Арал Самали”га киритган голларимда жамоадошларимнинг ҳиссалари катта бўлди. Улар менга вазият яратиб беришмаганида уларсиз голлар кирита олмасдим. Очиғи, урган голларимдан кўра, жамоамизнинг муҳим уч очкога эга бўлгани муҳим.

Хоразмда футбол эътибор борасида

- Вилоятимизда фтболга эътибор суст даражада эди. Раҳбарият энди эътибор беришни бошлади. Шуни айтишни истардимки, бизда миллионлар ўйинига кўпроқ эътибор қаратилса, биздан ҳам яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқади. Иқтидорли ўйинчилар етарлича, фақат бироз эътибор керак.

Футболга кириб келиши ҳақида

- Футболга кириб келишимга дадам раҳматли сабабчи бўлган. Ўрта таълим мактабнинг 5-синфида ўқиб юрган пайтларимда мени Урганч олимпия захиралари спорт коллежи қошидаги мактаб интернатига олиб борган. Биринчи мураббийим эса Умирбек Ёқубов бўлган. Шу инсон ҳам менинг футболни танлашимга кўмак берган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика