Latest news

18:27АПЛ. Жотанинг голи "Ливерпуль"га муҳим 3 очкони тақдим этди  3 18:00Ўзбекистон кубоги. Финал. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  69 17:32"Барселона" дарвозабони ҳалиям чекиб турар экан  5 16:03"Навбаҳор" - "Андижон". Асосий таркиблар билан танишинг  12 15:25БАА Ўзбекистонга қарши баҳс учун терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 14:57Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти  0 14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  2 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  7 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  11 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  4 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  4 12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  2 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0 11:16Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”  0

Сардор Эминов: “Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим” News

Сардор Эминов: “Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим”

Йил бошида “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилган Сардор Эминов қисқа фурсат ичида жамоасининг етакчиларидан бирига айланиб улгурди.
Чап қанот ярим ҳимоясида тезкор ҳаракатлари ва қулай пас ошириши натижасида 28 ёшли футболчи қўқонлик ишқибозларнинг суюклисига айланиб улгурди.

Олий лиганинг 7-туридан сўнг сайтимиз ижодкорлари томонидан тузилган тур рамзий терма жамоасидан Сардор Эминов ҳам ўрин олди. Шу муносабат билан футболчи билан суҳбатлашганимизда, ўзи учун кутилмаган хол бўлганини таъкидлади.

- Энг аввало бундай эътибордан хурсанд бўлдим. Албатта ўзимни сайтнинг доимий ўқувчисиман дея оламан. Хусусан ҳар бир ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан кимлар ўрин олганини кузатиб келаман. Тўғриси, 7-турдан кейин рамзий терма жамоадан ўрин олишим мен учун кутилмаган ўзига хос совға бўлди.



- Энди “Бухоро” билан қийин кечган ўйинга келадиган бўлсак, кутилганидек баҳс осон бўлмади. Буни олдиндан ҳис этгандик ва астойдил тайёргарлик кўргандик. Кўз тегмасин жамоада ички муҳит аъло даражада. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Бухороликларни ҳам айнан ҳамжиҳатлик ва аҳиллик эвазига ютдик. Ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Ўз мухисларимиз қаршисида ўйнадик. Уларни фақат уч очко билан хурсанд қилишимиз шарт эди.

- Кўрсатган ўйинимга энг яхшиси муносиб баҳони мухлислар беришади. Лекин иккита пас бердим ва гол бўлди. Бундан хурсандман. Доимо майдонга чиқиб, ўз вазифамни тўлиқ бажаришга уринаман.

- Ориф Мамажонов билан яхши тушунамиз. У билан ўтган йили “Сўғдиёна”да ўйнаганимиз учун ҳам майдонда ва унинг ташқарисида ҳам бир-биримизни олдиндан яхши биламиз. Шунинг учун ўйинларда ҳам у мени фикримни олдиндан ўқий олади.

- Илгари водий клубларида ўйнамаганман. Лекин водийда халқ футболни жуда ҳам ардоқлашини шу ерга келиб тушуниб етдим. Уйдаги ҳар бир ўйинимизда трибуна деярли тўлмоқда. Албатта ҳар бир футболчи стадион ашаддий ишқибозлар билан тўлганда янада кучлироқ ва завқланиб ўйнайди. Масалан мен Қўқонда ўзимни шундай ҳис этаман. Эришилган ғалабамизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим ўрин тутди. Бунинг учун уларга раҳмат.

- Кейинги турни энди сафарда “Қизилқум”га қарши ўтказамиз. Ҳозир ҳамма клуб билан бемалол ўйнаса бўлади. Жамоалар савияси деярли тенглашиб қолган. Очколар фарқига қаранг, у қадар кўп эмас. Бу эса чемпионатдаги интригани ортишига сабаб бўляпти. Навоийдан ҳам очко билан қайтишга харакат қиламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика