Latest news

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  0 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик” News

Сардор Азимов: "Локомотив"ни иштиёқ ва характер эвазига мағлуб этдик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голи муаллифи Сардор Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Локомотив” билан ўйин ҳақида

“Бугун қизиқарли ва курашларга бой баҳс бўлди. Биз “Локомотив” билан осон ўйин бўлмаслигини билардик ва машғулотларда ушбу беллашувга пуҳта тайёргарлик кўрдик. Ўйин давомида ҳам тезроқ ҳаракат қилган ҳолда, имкониятларимиздан фойдаланишга уриндик.

Қўлга киритилган ғалаба борасида


“Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб бир хил тайёргарлик кўрамиз. Майдонга чиқдикми, бир оила бўлиб ҳаракат қиламиз. “Локомотив”ни мухлисларимиз қаршисида ютишни истадик. Бош мураббийимиз ҳам ўйин аввалида ортга йўл йўқлигини ва бугун ютмасак бўлмаслигини таъкидлаганди. Қисқаси, иштиёқ ва характер кўрсатган ҳолда ғалаба қозондик.

Ғалаба голи тўғрисида


“Тўғриси, ўйинда гол уришимни кутмагандим. Аллоҳга шукрки, бугун гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Жамоадошларимсиз гол ура олмасдим.

Қолган баҳслар хусусида

“Чемпионат тугашига 3 тур қолди. Олдимизда жиддий рақиблар кутмоқда. Мазкур баҳсларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ва мавсумни юқори нотада тугатмоқчимиз. Бу йўлда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин “Қўқон-1912” сўнгги турларга қадар ижобий натижалар учун курашади.



Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика