Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Сардор Абдураимов: "Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади" News

Сардор Абдураимов: "Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси бугун Тошкент йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.

"Бунёдкор" рақиблик қилган баҳсда "газчилар" кичик 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур баҳсдан сўнг жамоанинг етакчиси Сардор Абдураимов championat.asia сайтига фикрларини билдирди. Шунингдек легионерга айланиши борасидаги хабарларга ҳам тўхталиб ўтди.

"Янги мавсумга жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Кўриб турганингиздек жамоада янги испаниялик мураббий иш бошлаган. Барибир талаблари ва услуби бизникиларга қараганда бошқача. Аввалги йилларга қараганда бу йил жамоада янгиликлар кўп, маълум бир ўзгаришларга қўл урилмоқда. Таркибга икки нафар легионер келиб қўшилди. Умумий қилиб айтганда жамоа яхши шаклланмоқда, дея оламан. Совринли ўринлар учун курашишга уриниб кўрамиз. Клуб раҳбарлари олдимизга аниқ мақсад қўйлишини айтишди. 

Тўғри, ўтган йили "Машъал" Про лигадан чиққани боис бироз қийналди. Қуйи лигадан элитага қайтганда мослашиш осон бўлмайди. Орадаги тўхталишлар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Насиб қилса 2021 йилда яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Серхио Маринангели ҳимоядан ҳам паслар билан чиқишни, оддий тепиб юбормасликни таъкидламоқда. Ҳар бир узатмамизни самарасиз кетказмасликни талаб қиляпти. Услуби ва тактикаси кўпроқ испан футболига мослашганини кўришимиз мумкин. 

Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Қатар жамоаларидан таклиф борлигини раҳбаримиз айтди. Олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади",- дейди Сардор Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика