Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Саралашни йирик ғалаба билан бошладик. Буёғига фақат омад! News

Саралашни йирик ғалаба билан бошладик. Буёғига фақат омад!

Қитъамизда U-20 Осиё кубоги саралаш ўйинлари бошланди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси илк турни Камбоджага қарши ўтказиб йирик ҳисобда зафар қучди. Қуйида ушбу саралаш ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

U-20 Осиё кубоги 2025 йилнинг 6-23 февраль кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Саралаш босқичида жамоалар 10та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан ғолиб жамоа ва 5та энг яхши иккинчи ўрин эгалари (жами 15та жамоа) қитъа биринчилигига йўл олади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси B гуруҳида жой олган бўлиб, саралаш баҳсларига Хитой Тайпейи мезбонлик қилмоқда.

Айтиб ўтганимиздек, U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 10та гуруҳда олиб борилади. Бунда 2005 йил 1 январдан кейин туғилган болалар майдонга тушиши мумкин. Осиё кубоги мезбони Хитой саралашда иштирок этмайди. Гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган.




A гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Сурия, Гуам, Бангладеш, Бутан.
B гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Ўзбекистон, Камбоджа, Баҳрайн, Непал.
C гуруҳи - Қувайт (мезбон), БАА, Жанубий Корея, Ливан, Шимолий Мариана ороллари.
D гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Австралия, Афғонистон, Макау, Фаластин.
E гуруҳи - Тожикистон (мезбон), КХДР, Малайзия, Уммон, Шри Ланка.
F гуруҳи - Индонезия (мезбон), Яман, Шарқий Тимор, Мальдив.
G гуруҳи - Лаос (мезбон), Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон.
H гуруҳи - Таиланд (мезбон), Ироқ, Филиппин, Бруней.
I гуруҳи - Қирғиз Республикаси (мезбон), Япония, Мьянма, Туркманистон.
J гуруҳи - Қатар (мезбон), Иордания, Сингапур, Гонконг.




B гуруҳида ўйинлар 21 сентябрь куни старт олди ва 29 сентябрь куни охирги тур учрашувлари ўтказилади.

21 сентябрь. 1-тур

Непал - Камбоджа 1:4
Хитой Тайпейи - Баҳрайн 0:1

23 сентябрь. 2-тур

Камбоджа - Ўзбекистон 0:7
Непал - Хитой Тайпейи 3:1

25 сентябрь. 3-тур
Ўзбекистон - Непал
Баҳрайн - Камбоджа

27 сентябрь. 4-тур

Баҳрайн - Непал
Хитой Тайпейи - Ўзбекистон

29 сентябрь. 5-тур
Ўзбекистон - Баҳрайн
Камбоджа - Хитой Тайпейи




Гуруҳдаги барча учрашувлар Фу Жен Университет стадионида бўлиб ўтмоқда. Кўриб турганингиздек, гуруҳимиздаги асосий рақиб - Баҳрайн. Ва катта эҳтимол билан гуруҳ ғолиби масаласи 29 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Баҳрайн баҳсидан сўнг ҳал бўлади. Унгача Баҳрайн очко йўқотиб, биз ҳамма ўйинларда зафар қучсак, унда охирги турнинг аҳамияти қолмайди. Шундай экан, буёғига йигитларимизга фақат омад тилаб қоламиз.


Х.Холиқов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика