Latest news

07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6

Санжар Турсунов: "Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, мундиал чиптасини қўлга киритиш мумкин" News

Санжар Турсунов: "Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, мундиал чиптасини қўлга киритиш мумкин"

Яқиндагина янги ҳаётга қадам қўйган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ЖЧ-2018 саралаш босқичи олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Терма жамоанинг ҳар галги йиғинига ташриф буюраётганимизда албатта хурсанд бўламиз. Анчадан бери кўрмаган ўртоқларимиз билан кўришдик, улар билан дийдорлашамиз. Доимгидек терма жамоада муҳит аъло даражада. Энди барча диққат-эътиборимиз Жаҳон чемпионатининг иккинчи саралаш босқичига қаратилади. Худо хоҳласа ушбу босқичдан ўтиб олсак, яна ўз йўналишимизда давом этамиз. Ҳозирги асосий мақсадимиз аввало гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш. Барча-барчанинг истаги ва орзуси бу мундиалга йўл олиш. Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, ушбу маррани забт этса бўлади. Олдимизда турган ҳар иккала ўйинда керакли натижаларни қўлга киритишимиз лозим. Яқинда оила қурдим ва янги ҳаётга қадам қўйдим. Ҳар доим ҳаётда янги воқеалар, янги режалар бўлади. Худога шукур уйланиб олдим. Энди бўйнимдаги масъулият янада ортади ва буни ҳис этиб турибман. Терма жамоамиз билан Эрон ва КХДРга қарши ўйинларда 100 фоизлик натижани қайд этиб, мухлисларни хурсанд этиш ва кейинги ўйинларга ҳам пухта тайёргарлик кўриш", - дея фикрларини билдириб ўтди Санжар Турсунов.

Клубдаги фаолияти ҳақида:

- Ўйлашимча, кейинги мавсумни ҳам "Ворскла" жамоаси сафида ўтказсам керак. Ҳозирги кунда бу нарса 95 фоизга ҳал бўлиб турибди.  Кейинги мавсумдан эътиборан Европа лигасида иштирок этамиз. Ушбу ой сўнггида клубга бориб қўшиламан ва барча масала ўшанда узил-кесил ҳал бўлади. Айни пайтда эса бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки бор эътиборим терма жамоа иштирокидаги ўйинларга қаратилган.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика