Latest news

01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  0 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  8 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  4 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  15

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман" News

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман"

Ўз вақтида Дилшод Нуралиевдан футболнинг дастлаби сабоқларини олган Санжар Турсуновнинг ўсмирлар терма жамоамизнинг ЖЧдаги муваффақиятли юриши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Хорватия билан ўйин якунига этганидан кейин Дилшод акамни табриклаб СМС ёзиб юбордим. Ўйинни эса он-лине кўриб ўтирдим. Ёшлигимни эсладим. Укаларимизни табриклайман, яхши ўйнашди. Бу ердаги жамоадошларимдан ҳам илиқ гапларни эшитяпман. Албатта бу ёқимли. Ўзим ҳам жамоага жон куйдиряпман. Сайт орқали уларни яна бир бор табриклайман", - дейди Турсунов.

- Ўйинларни кўраётган бўлсангиз, қайси футболчи сизга кўпроқ ёқяпти?
- Орасида ажралиб турганлари бор. Лекин келинг уни кейин айтаман. Аслини олганда бу терма жамоамизда ҳамма яхши ҳаракат қиляпти. Бирини ажратиб, иккинчисини ҳафа қилиб қўйгим йўқ. Ўз навбатида улар ҳам жамоавий ўйинга катта эътибор бериб, Гондурас устидан ғалаба қозонишлари керак. Биз эса майдон ортида бўлса ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турамиз.

- Мусобақа олдидан терма жамоамиздан бундай натижа кутганмидингиз?
- Осиё чемпиони бўлганлигини инобатга олсак, ҳа. Чунки биздаги болалар футболига берилаётган эътиборнинг самарасини йил сайин кўриб боряпмиз. Бу ёшдаги мусобақалар энди нафақат Ўзбекистонсиз ўтяпти, балки уларни гуруҳда фаворит бўлишлари билан ҳам ёдда қоляпти. Аммо болларга яна бир бор айтаман, бундан ҳаволаниб кетмасдан, бор эътиборларини ёрқин келажакларига қаратишлари лозим.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика