Latest news

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  2 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  1 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  2 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  9 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  8 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди" News

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди"

Кеча бўлиб ўтган "Олмалиқ" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни суҳбатга чорладик.
- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?
- Якуний ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса ҳам, ўйин қийин ўтди. Биз мураббий белгилаб берган тактика бўйича ўйнадик. Бундан ташқари, кетма-кет иккита тезкор гол урганимиз жамоага фойда бўлди. Ана шу голлардан кейин ҳотиржам ўз ўйинимизни кўрсатишга муваффақ бўлдик.

- Сизни "Бунёдкор" йиғинга чақирган эди. Шу масала нима бўлди?
- Ҳақиқатдан ҳам биринчи давра якунига етгач, "Бунёдкор" жамоаси менга таклиф билан чиқди. Иккала клуб мураббийлари музокаралар ҳам олиб боришди. Лекин, якунда "Олмалиқ"да қоладиган бўлдим.

- Бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?
- Яна бир нечта жамоалар таклиф билан чиқишди, лекин аниқ таклиф билан фақат "Бунёдкор" чиқди. Ҳозирча, клуб билан шартномам ўз ниҳоясига етмагани учун ҳам аниқ таклифлар кам бўлди.

- "Олмалиқ" билан тузган шартномангиз қачонгача мўлжалланган?
- Мавсум охирида шартнома тугайди. Жамоада қолиш ёки қолмаслигимни вақт кўрсатади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика