Latest news

14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  4 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  6 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  40 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  27 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади? News

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда.
Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа биринчи босқични биринчи ўринда тугатишдан ташқари 22та беллашувда ўз дарвозасидан атиги олтита тўп ўтказиб юборди. Бундан барча футболчилар қатори дарвозабон Санжар Қувватовнинг ҳам ҳиссаси катта.

Касбилик дарвозабоннинг ўйинига жиддий эътироз бўлиши мумкин эмас. Ва ўйлаймизки, у миллий терма жамоа йиғинларига мунтазам равишда чақирса бўладиган даражага етди. Бу гапни биз “Машъал” фойдасини кўзлаб айтаётганимиз йўқ, балки масалага объектив ҳолда ёндошиб ҳам шуни айтиш мумкинки, Санжар Қувватов терма жамоада тўп сура оладиган даражада етук футболчи.

Тўғри, айни пайтда Игнатий Нестеров миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлиб турибди ва унинг ўйинларига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин назаримизда, Игнатийга ҳам мос ўринбосар керак ва Қувватов мана шундай ўринбосарлардан бири бўла олиши мумкин. Чунки унда дарвозабонга керакли бўлган хислатлар етарли. Қувватовни анчадан бери таниганим учун шуни айтишим мумкин, у ичмайди, чекмайди ва режимга тўлиқ амал қилади. Машғулотларда ҳам тер тўкиб ишлайди. Мураббийларнинг ҳар бир кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилади.

Бугунги кунда терма жамоамизда иккинчи ва учинчи дарвозабонлар бўлиб турган Мурод Зуҳуров билан Сардор Қобулжоновга нимадир етишмаётгандек. Хусусан Зуҳуров кўп вақтини “Бунёдкор” захирасида ўтказмоқда. Қобулжонов эса ҳали тўлиқ пишиб етилгани йўқ. Шундай экан, агар терма жамоа мураббийлари Санжар Қувватовга ҳам эътибор қаратадиган бўлишса, ўйлаймизки, адашишмайди.

Бундан ташқари, Санжар учун терма жамоа янгилик ҳисобланмайди. У ўз вақтида олимпия термамиз сафида ҳам яхши ўйин кўрсатган ва поғонама поғона одимлаб мана энди миллий терма жамоада ҳам ўйнай оладиган даражага етди. Агар август ойида бўлиб ўтадиган терма жамоамизнинг Туркия билан ўртоқлик ўйинига Санжар Қувватов ҳам таклиф этилса бундан мубораклик мухлисларнинг боши кўкка етган бўларди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика