Latest news

10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  0 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  1 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  24 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман” News

Санжар Асқаралиев: “Ҳеч қачон рақобатдан чўчимаганман”

“Нефтчи” жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрди.
Танаффусдан фойданалган клуб раҳбарияти жамоа сафини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Жумладан, “Нефтчи” сафига иккинчи давра арафасида саккиз нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнининг асосий қисми Тошкентда олиб борилди. 

“Шўртан”га қарши кечадиган ўйиндан олдин жамоа етакчиси Санжар Асқаралиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- Биринчи давра сўнггидаги ғалабалар футболчилар руҳиятини кутариб юборди. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Ҳозир барчанинг кайфияти аъло. Мен ҳам қолган ўйинчилари каби “Шўртан”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпман. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Иккинчи даврага тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта. Тошкентдаги йиғин чоғида бир нечта жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказдик ва бу ўйинлар бизга асқотди.

- Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар борасида нималар дея оласиз?
- Жамоамиз сафига келиб қўшилган ўйинчиларнинг барчаси юқори савияли. Мураббийларимиз ҳар бир чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, олиб борилган селекция ишлари ўз самарасини беради.

- Янги футболчилар келгач, жамоада рақобат ҳам кучайди. Энди асосий таркибда майдонга тушиш осон бўлмайди.
- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Мен ҳеч қачон рақобатдан чўчиган эмасман. Бундан ташқари, кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал этишади. Профессионал футболчи сифатида уларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламан. “Нефтчи” ўйинчиси эканман, жамоанинг ғалабаси учун бор маҳоратимни ишга соламан. 

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика