Latest news

10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  5 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди News

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди

Кескин вазиятни тинчитиш учун вертолётлар ва отлиқлар жалб этилган.

"Сантос" клубининг Бразилия чемпионати тарихида илк маротаба А Сериядан Б серияга тушиб кетиши натижасида клуб мухлислари томонидан норозилик намойиши уюштирилди. 

Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Форталеза"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионатда 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага равона бўлди.

Ғазабланган "Сантос" мухлислари ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинмасиданоқ стадионга турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Норозилик кўчалар бўйлаб давом этди.

Кескинликни бартараф этиш учун полиция флеш-бомба ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳатто вертолёт, ҳарбийлар ва полиция отлиқлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда асос солинган "Сантос" Бразилиянинг энг кўп соврин қўлга киритган иккинчи жамоаси ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика