Latest news

10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  0 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  0 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  5 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  3 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  9 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   15 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  2 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  20 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  5 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  3 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  3

"Сантос" ва Неймар ўртасидаги можаро News

"Сантос" ва Неймар ўртасидаги можаро

Бразилиялик ҳужумчи Неймар “Барселона” сафида шанба куни “Райо Вальекано”га қарши учрашувда маҳоратини намойиш этиб, 4 тўп киритди.


Бироқ охирги пайтларда унинг трансфери билан боғлиқ шов-шувли гаплар тинмаяти. Унинг “Сантос”дан “Барселона”га ўтишини ФИФА ҳам ўрганиб чиқишга қарор қилди. Бунгача прокуратура молиявий келишув борасида аниқ хулосага кела олмаётганди. Айни пайтда томонлар трансфер суммасининг маълум қисмини яширишда айбланмоқда.

Бир неча кун аввал “Сантос” футболчини 6 ойга дисквалификация қилиш ва маълум миқдорда унинг жарима тўлаши лозимлигини таъкидлаганди. Аниқроғи, “Сантос” президенти Модесто Рома шундай баёнот билан чиққанди. У анча олдин клуб ФИФАга бу борада мурожаат қилганини айтиб ўтганди.

“Май ойида тегишли айблов юзасидан далилларни берганман. Неймар футбол кумири ҳисобланса-да, уни масъулиятли бўлишга чақирамиз. Биз қўшилмайдиган баъзи жиҳатлар бор. Унинг “Барселона”га ўтиши шаффоф бўлмаган. Буни Испания ва Бразилия прокуратураси ходимларига исботлаб берганмиз. Ушбу масала бўйича ҳолатни ФИФА ҳал қилишини тушунамиз”, - деб айтган Рома.

Бироқ кейинчалик “Сантос” ҳеч қандай ариза юбормаганини таъкидлаган. Клуб ҳуқуқини ҳимоя қилиб, молиявий йўқотиш учун компенсация олиш мақсадида экани тўғрисида баёнот берган. Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг “Барселона”га ўтиши 57,1 миллион еврога тушган. Шундан 17,1 миллион “Сантос”га, 40 миллион эса Неймарнинг ота-онаси компаниясига келиб тушган. Испан прокуратураси аниқлашича, каталонияликларнинг собиқ раҳбари Сандро Росел берган маълумотда трансфер нархи 94,8 миллион еврони ташкил этгани кўрсатилган. Росел солиқ бўйича фирибгарликда айбланган. Шунингдек, ҳозирги президент Хосеп Мария Бартомеу ҳам иш бошидаёқ трансфернинг юқори қийматидан хабардор бўлгани айтилган.

Бу иш нима билан якунланиши маълум эмас. ФИФА барчасини ўрганиб чиққандан кейин вазиятга ойдинлик киритилади. Шу ўринда бразилиялик ҳужумчи трансфери тааллуқли бўлган 8 суд иши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Асосий шахслар

“Сантос” Неймарнинг 55 фоизига эгалик қилган. Кейин 2009 йилнинг февралида унинг 40 фоизини “DIS Esporte” ва 2010 йилнинг ноябрида 5 фоизини “Teisa” хусусий компанияларига сотиб юборган.

Бу ишда бошқа асосий шахслар – “Барселона”, Неймарлар оиласи ва Жорди Касес (каталон клуби сосьоси). Жордининг эътирози бу ишга туртки берган. Сандро Росел Неймарнинг трансфери даврида “Барселона” президенти бўлган. Хосеп Бартомеу унга ёрдамчилик қилган. Ҳозирги кунда Бартомеу – президент, Хавьер Фаус – унинг ўринбосари. Карл-Хайнц Румменигге – “Бавария” бошлиғи.

Ҳакамлар: Пабло Руз – Испанияда текширувни бошлаган инсон. Ҳозир у ишни судья Хосе де ла Мата билан олиб бормоқда. Бразилиядан суриштирув ишларини Карлос Мута ўтказган. Хосе Пералс – испан прокурори.

Нима содир бўлган?

2011 йилнинг деаабрь ойида “Барселона” “Сантос”га Неймар билан 2014 йилгача шартнома тузиш учун 10 миллион евро тўлаган. Баъзи манбаларда бу миқдор 14 миллионни ташкил этган. Яна баъзилар ўшандаёқ трансфер нархи 58 миллион евро экани ёзилгани ҳақида маълумот берган. “Вест Хэм”, “Бавария”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” Неймарга 2008 йилдан 2013 йилгача қизиқиш билдирганлар. Неймар “Барселона”га 2013 йилнинг июнида кўчиб ўтди. Якуний сумма 57,1 миллиондан иборат бўлган. Дастлаб “Барса” “Сантос”га 17,1 миллион тўлаган. Бундан 45 фоизи “DIS”ва“Teisa”га тўланган. Неймарлар оиласи 40 миллион олган. Кейин бу рақам 86,2 миллионга тенг бўлгани айтилди.

1-иш

“DIS Esporte” “Сантос”га қарши

“DIS” бу келишувдан атиги 7,9 миллион олганидан норози бўлган. Компания “Сантос”нинг Неймар учун ҳаммаси бўлиб 17,1 миллионга эга бўлганига ишонмаган. Орадан бир ҳафта ўтиб, “DIS” сармоячилари келишув амалга оширилган қоғозни кўриш учун “Сантос”ни судга беради. Бразилия клуби ростдан ҳам 17,1 миллион олгани кўрсатилганди. Лекин Каталония клуби яна 7,9 миллионни 3 нафар футболчига эгалик қилиш ҳуқуқи учун пул тўлагани ойдинлашган. Клублар бу тўлов Неймарга тааллуқли эмаслигини қайд этишган. Яна шартномада Неймар билан “Барселона” “Сантос”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмаса, 4,5 миллион евро тўлаши ҳақида банд бўлган.

2-иш

Жорди Касес “Барселона”га қарши

Жорди Касес – Барселона ташқарисида яшовчи фармацевт, каталон клубидан норози сосьос. 2013 йил декабрда у судга Неймар учун аслида кўпроқ тўлангани ҳақида шикоят хати киритган. Шундай қилиб, фуқаролик ишидан ҳукумат текшируви бошланган. Испаниялик судья Пабло Руз ишни тинглашга рози бўлган. Ўша пайтдаги президент Росел кейинги кун истеъфога чиққан. Бу 2014 йилнинг январида рўй берганди. Суд Неймар учун 86,2 миллион тўланганини эътироф этган. Жорди Бартомеу ва унинг ўринбосари Фаус ҳам суриштирувнинг бир қисми бўлишини истаган. Кейинчалик октябрь ойида Жорди одамлар уни айбламасликлари учун аризасини қайтариб олган.

3-иш

Испания Бартомеу ва Фаусга қарши

Судья Пабло Руз Бартомеу ва Фаусни текширишга қарор қилди, бироқ прокурор Хосе Пералс ишни сентябрь ойида тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Суриштирувнинг қўп қисмида гап собиқ президентга келиб тақалди, трансфер унинг даврида амалга оширилганди. Пералс солиққа оид жиноят бўйича ҳам жавобгарлик Росел ва клуб зиммасига тушишини таъкидлаган. Бартомеу ва Фаусдан айблов олиб ташланди. Уларнинг ишга тааллуқли эканига исботлар топилмади.

4-иш

Испания Росел ва унинг дўстларига қарши

Судья Пабло Руз ҳамон ишда. Лекин бу сафар у Росел, Бартомеу ва“Барселона”га миллий суд томонидан кураш бошлади. Лекин Росел жуда ақлли чиқиб қолди. У нафақат Испания, балки Бразилия суди томонидан ҳам кузатув остида эди. Айблов туфайли Бартомеуга 2 йил ва 3 ой, Роселга 7 йил ва 6 ойлик қамоқ, шунингдек, мос рақишда 3,8 ва 25,1 миллион евро миқдорида жарима тўлаш сўралди. “Барселона”дан давлат ғазнасига 11,4 миллионни қайтариб, 22,2 миллион жарима тўлаш талаб этиларди. Судья Хосе де ла Мата Пабло Рузни алмаштириб, айни дамда ишни олиб бормоқда. У ишда далиллар етарли эканини айтиб, ишни Каталония судига йўналтирди. Бундан клуб ҳайратга тушди. Шу йилнинг июль ойида Карл Хайнц Румменигге Германиядан гувоҳ сифатида иштирок этди. “Бавария” Неймарга қизиққан, бироқ расман бу тўғрида маълум қилмаган. Мата эса клубларнинг расман қизиқиш билдиргани ҳақида далил қидирмоқда. Бу футболчининг аниқ баҳосини топишга ёрдам беради. “Реал”дан ташқари барча бундай маълумот беришга рози бўлмаган. Октябрда Мата “Сантос”нинг сотиқ директорлари - Альваро ва Родригесга кўрсатма бериш тўғрисида сўров юборди, бироқ бунга жавоб олмади.

5-иш

Испания “Барселона”га қарши

2014 йил февралда Пабло Руз бошчилигидаги испан суди “Барселона”ни солиқ бўйича фирибгарлик қилганда айблади. “Барса” директори Санлехи трансфер қиймати 57,1 миллион бўлгани, бироқ бошқа тўловлар туфайли сумма 86,2 миллионга етганини таъкидлади. 2014 йил февралда каталонияликлар 13,5 миллионни кўнгилли тарзда тўлашган. Буни трансфер билан боғлиқ саволларни ёпиш учун амалга оширган.

6-иш

“Сантос”Неймар ва унинг дўстларига қарши

2015 йил майда “Сантос” ФИФАга “Барса”, Неймар, унинг отаси ва уларнинг компаниялари устидан арз қилган. Бу муаммони ҳал этиш учун клуб ФИФА ташкил қиладиган спорт судини хоҳлаган. Бу ерда Бразилия клуби бош жабрланувчи. Клубга 57,1 миллиондан 17,1 миллион суммани тўлашган холос. Шартнома бўйича улар кўпроқ маблағ олишлари лозим. Октябрда эса “Сантос” Неймарнинг дисквалификациясини талаб этишга ҳаққи борлиги маълум бўлди.  ФИФА интизом кодексининг 62, 17(3), 17,(5) моддалари билан айбланиши мумкин. Бунда жарима ва футболчини четлатиш ҳақида гап боради.

7-иш

“DIS Esporte” Неймар ва унинг дўстларига қарши

Футболчининг аниқ трансфер баҳосидан кейин “DIS” компанияси ҳам “Барселона”, Неймар, унинг отаси ва “Neymar Sport and Marketing” компаниясига қарши иш бошлади. Июнда судья Хосе де ла Мата ишни тинглашга рози бўлди.

8-иш

Бразилия Неймар ва унинг дўстларига қарши

2015 йил сентябрда Сан-Пауло федерал суди Неймар ва унинг оиласи активларини музлатиб қўйди. Судья Неймар баъзи даромад манбаларини яшираётганини маълум қилди. Бошқа манба сифатида “Барселона” гавдаланмоқда. Охир-оқибат судья уч марта активларни музлатди, лекин Неймар ҳамон банк ҳисобларини бошқармоқда.

Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика