Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

«Санкт-Петербург» аренадан учрашувга саноқли дақиқалар қолганида "CA"дан жонли репортаж News

«Санкт-Петербург» аренадан учрашувга саноқли дақиқалар қолганида "CA"дан жонли репортаж

Балки Ўзбекистон учун ажратилган квоталар сони бор йўғи 3та бўлганлиги учун бўлса керак, ФИФА менга ЖЧнинг сўнгги 4та учрашувига медиа чиптани тақдим этди.

Сўнгги 4 кунни Москва - Санкт-Петербург шаҳарларига қатнаш билан ўтказдим. Франция - Бельгия ўйинини томоша қилгач, рус пойтахтига йўл олдим ва у ерда Англия - Хорватия баҳсини ўтказиб яна Россиянинг энг гўзал шаҳрига етиб келдим. Бугун 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган ўйинда Бельгия - Англия терма жамоалари баҳс олиб борадилар. Бу ўйин статистикасидан тортиб, превьюларигача сайтда кўп ёзилди. Мен атрофга боққаним маъқул. Ўйинга келишдан аввал Андрей Власичев билан кўришдик. Власичев бугунда болалар футболида фаолият олиб бораяпти. Мана икки йилдирки, 2006 йилда таваллуд топган ёш футболчиларга футбол сабоқларини ўргатаяпти. Жамоасини Ўзбекистондаги мусобақаларга ташриф буюриши ҳақида гаплашдик, чакки бўлмас эди.  

Кеча қизиқ воқеа бўлди. Жума намозини адо этиш учун Google картасидан энг яқин масжидни қидирдим. Горкий метро станцияси яқинини кўрсатди. Метронинг эскалаторидан чиқа туриб харитага яна бир бор қарадим. Эндиги манзил 5 км масофани кўрсатаётганди, адашдим. Вақт эса тиғиз. Эх... Қайтиб кетишим керак. Лекин Санкт-Петербург метросининг кўча томонига чиқиш қилдингизми, қайтиб киришингиз учун айланиб яна кирар экансиз. Яхши ҳам шундай экан, метродан ташқарига чиққанимда 50 метр нарироқда масжид кўринди, қувондим. Агар метро тизими бизникидака бўлганида ортимга қайтиб кетган бўлар эканман. 

Кейинги манзил стадион эди. Бир пайт ёнимга кулиб Даврон келаяпти... Ер думалоқ, бежизга дунёни тор демаймиз. Ҳа, бу ўша бизни ЖЧга олиб чиқмоқчи бўлган Даврон Кабулов. Даврон билан 2003 йил танишган эдик. Мен 11 синф, у 1-курс талабаси. Биз собиқ "Камолот" томонидан ташкил қилинган "Бунёдкор" ёшлар клубининг журанлистика йўналишида тўқнаш келганмиз. Қолаверса, ўша пайтлар Осиё чемпионлар лигасига доир матубот анжуманлари айнан ўша ерда бўларди. Кейин Университетда бирга ўқидик. У бахтини Спорт ТВ каналидан топди, мен эса ўша пайтда www.myp.uz деган сайтдан ўрин олдим. Давроннинг кейинги фаолиятини мендан ҳам яхши билсангиз керак. Кечга яқин Санкт-Петербургдаги кўплаб ўзбекистонликларнинг истаги билан шаҳардаги энг қадимий, "театрлальний" биноси яқинида учрашув бўлиб ўтди. У билан суратларга тушишар. Олдимиздаги сайёҳлар ҳайрон, ким, у? Биз футбол юлдузи деб жилмаямиз. Орасида "CA" ўқувчилари ҳам кўп экан. Қайтимига мен билан суратга тушишди )) шундай ҳазилларга бой тадбирчадан кейин тунги соат 1:00да Нева бўйида паромда сайр қилдик. Голландия андозаси асосида бунёд этилган тунги Санкт-Петербургга имконингиз бўлса бир келиб кетинг, афсусланмайсиз. Ота-онамни олиб келишни ният қилдим (ундан кўра ҳажга олиб бор деб пичинг қилаётганларга, маълумот учун бу энг катта орзуим).

Кеча тушдан кейин ФИФА финал учун чипта берганидан сўнг кайфият янада кўтарилди. Россияга 1 млнга яқин сайёҳ келгани маълум қилинди. Бу давлат учун тахминан 1-1.5 млрд миқдорида валюта кириб келди дегани. Россия ЖЧдан катта фойда кўрган бўлса ажаб эмас. Айниқса, кўплаб шаҳарларининг инфраструктураси яхшилаб олинди. 

Бугун, 14 июль! Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрини учун баҳс. Айни пайтда стадионнинг медиа трибунасидан ўтириб ёзилаётган блогимни суратлар билан давом эттириб қўяман.

Бугун Санкт-Петербургда ёмғир бир ёғиб, бир тинади. Жаҳоннинг энг кучли ОАВ ташкилотларининг мухбирлари бугун мана шу медиа Марказга жам бўлишган.Ҳозирча стадион бўш. Лекин ўйин бошланишига 5 дақиқа қолганида, биронта жой қолмайди.ЖЧда иштирок этаётган ОАВ вакиллари жуда кўплиги учун, шу кунгача менга трибунадангина жой бераётган ФИФА мутасаддилари, 3-ўрин учун учрашувга ишлаш имконини берадиган сектордан жой берди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика