Санжарни жазолаган Равшан Эрматов, Нажафалиевнинг ўзига хос статистикаси... (1-тур ҳақида)
05 mar 2022 19:17
News
Санжарни жазолаган Равшан Эрматов, Нажафалиевнинг ўзига хос статистикаси... (1-тур ҳақида)
1. "Металлург" қаторасига 3-ўйинни ютди. Бунақаси сўнгги бор 2017 йилда содир бўлган эди.
2021 йил
25-тур. "Металлург" 1:0 "Турон"
26-тур. "Қизилқум" 1:3 "Металлург"
2022 йил
1-тур. "Металлург" 1:0 АГМК

2. "Қизилқум"нинг 5 ўйиндан иборат мағлубиятли серияси якунига етди. Навоийликлар 2021 йил охиридаги барча учрашувларда енгилган эди.

3. "Қизилқум" 16 ўйиндан кейин яна "Локомотив"ни енгди. Бунақаси сўнгги бор 2013 йилнинг 2-даврасида содир бўлган эди.

4. Санжар Шоаҳмедов 6 йилдан кейин яна Ўзбекистон чемпионатида сариқ карточка билан жазоланди.

Тошкентлик футболчини сўнгги бор Равшан Эрматов огоҳлантирган эди (2016 йилнинг майида ўтган "Локомотив" 1:0 "Пахтакор" учрашувида).

5. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор") "Насаф"га қарши қаторасига 3-ўйинда ҳам сариқ карточка билан жазоланди.

6. "Насаф" "Навбаҳор"ни қаторасига 10-учрашувда мағлубиятга учратолмади.

7. "Навбаҳор" кетма-кет 5-мавсумни ғалабасиз бошлади.

8. "Қўқон-1912"нинг 18 ўйиндан иборат голли серияси "Нефтчи" билан ўйинда якунланди.

9. Аскер Нажафалиев бошқарган қаторасига 4-ўйинда ғолиб номига аниқлик киритилмади.
Суперлига-2021. 24-тур. "Машъал" 0:0 "Турон"
Про лига-2021. "Нефтчи" 1:1 "Бухоро"
Суперлига-2021. 25-тур. "Сўғдиёна" 1:1 "Насаф"
Суперлига-2022. 1-тур. "Олимпик" 0:0 "Сурхон"

10. Бу йилги мавсум чемпионатимиз тарихидаги энг кам гол урилган тур билан старт олди (6 та).

11. Дастлабки турдан ўрин олган 7 ўйиндан 4 таси нейтрал стадионда ўтди ("Қизилқум" рақибини Олмалиқда, "Олимпик" "Пахтакор"да, "Нефтчи" Яйпанда, "Бунёдкор" эса "Локомотив" ўйингоҳида қабул қилди).

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments