Latest news

19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  6 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  6 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди” News

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”

Кеча Қатар юлдузлар лигаси 17-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз бўлмиш Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепадиган “Ал-Сайлия” ўз уйида “Умм-Салал” жамоасини қабул қилиб ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Ушбу баҳсда Санжар Шоаҳмедов ҳам фаол иштирок этди. Баҳсдан сўнг Шоаҳмедов илк учрашувдаги таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

“Ал-Сайлия” сафидаги илк учрашувимизни “Умм-Салал” жамоасига қарши ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ушбу баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. 11 метрлик жарима тўпини эса ҳимоячимиз ишлаганди. Биз учун ушбу жамоадаги илк ўйинимиз бўлгани учун бироз қийинчилик бўлди.

Секин-аста жамоага мослашиб оляпмиз. Кечаги ўйиндан яхши таассуротлар қолди. Ушбу баҳсда мен 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етганидан сўнг мураббийлар штаби ғалаба билан барчамизни табриклади. Рақиб жамоа бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч кимда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ, ҳозирча барчаси яхши.

Учрашувда футболчилар билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги баҳсни 26 январь куни “Ал-Шахания” жамоасига қарши ўтказамиз”, - дейди “Ал-Сайлия” футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика