Latest news

00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  1 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  2 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0

Санжар Шоаҳмедов: "Локомотив"га ҳеч нима бўлмади" News

Санжар Шоаҳмедов: "Локомотив"га ҳеч нима бўлмади"

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда "Ал Ваҳда" меҳмони бўлди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" футболчиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аввалам бор ғалаба билан табриклайман. Ушбу баҳсда ғалаба қозониш "Локомотив" учун қанчалик қийин бўлди?

-  Ғалаба билан табриклаган барча мухлисларимизга раҳмат айтаман. "Ал Ваҳда" билан ўйинда ортга йўл йўқ эди. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. ОЧЛ мусобақасида ҳам суперлига баҳсларида ҳам ҳеч қандай натижа қайд этмаётган эдик. Барча мураббийлар штаби ва футболчилар майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз деган мақсадда ўйин олиб бордик. Якунда мақсадимизга эришдик.

- Бу сафар ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозондинглар. Рақиб жамоа заиф ўйин кўрсатдими ёки "Локомотив" кучли ўйнадими?

- "Ал Ваҳда"га қарши учрашув учун уларнинг ўйинларини кўп бор таҳлил қилдик. Қайси футболчи майдонда қандай ҳаракат қилишини кузатиб бордик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Мураббийларимиз бизга тўғри кўрсатма берди ва футболчилар борини бериб ўйнади. шунинг учун ҳам ғалаба қозондик, деб ўйлайман.

- Балаж Джуджак майдонга тушмагани "Ал Ваҳда" учун қийин бўлдими?

- Балаж Джуджак "Ал Ваҳда"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Ушбу футболчини барча яхши билади, жуда ҳам кучли футболчи. Бундай футболчининг "Ал Ваҳда"га ёрдам бера олмагани жамоа учун қимматга тушди, деб ўйлайман. Агарда Джуджак майдонга тушганида "Ал Ваҳда"га ёрдам берган бўларди.

- "Ал Дуҳаил" жамоаси "Зобохан" билан учрашувда ғалаба қозонди ва қайсидир маънода сизларга ёрдам бериб юборди. Бундай қандай фикр билдира оласиз?

- Биз "Ал Ваҳда"ни мағлуб этиб "Зобоҳан" "Ал Дуҳаил"ни мағлуб этганда тақдирда биз ўз уйимизда "Зобоҳан"ни мағлуб этишимиз керак бўларди. "Ал Дуҳаил" ғалаба қозониб бироз бўлсада бизга ёрдам берган бўлиши мумкин. "Ал Дуҳаил" мағлуб бўлганида биз ўз уйимизда "Зобоҳан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишимиз керак бўларди. Ҳозир эса бизни "Зобоҳан" билан бўладиган ўйинда исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтиради. Шу томондан "Ал Дуҳаил" бизга ёрдам берди.

- ОЧЛда кейинги ўйинни Алибоев ўтказиб юборади. Бу жамоа учун жиддий йўқотишми? 

- Бу футбол. Футболда сариқ, қизил карточкалар бўлиб туради. Алибоев ҳам атайлиб сариқ карточка олмади. Албатта, Алибоевнинг "Зобохан"га қарши учрашувда майдонга туша олмаслиги биз учун катта йўқотиш.



- ОЧЛ Гуруҳинглардаги рақиблар Локомотив учун кучли эдими?

- "Локомотив" ОЧЛдаги барча жамоаларни ҳурмат қилиб майдонга чиқади. Гуруҳимиздаги барча жамоалар Осиёда ўз ўрнига эга кучли жамоалар. Биз кучли гуруҳдан жой олганмиз.

- Локомотив ички чемпионатда 2та учрашувда мағлуб бўлди. "Ал Ваҳда" билан ўйинда ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониш учун қандайдир куч берадими?

- Қўлга киритилган ушбу ғалаба кейинги ўйинларда ҳам бизга анча куч беради, деб ўйлайман. Насиб қилса келаси ўйинларда мухлисларимизга ғалабаларимизни тақдим этамиз.

- Охирги пайтларга "Локомотив"га нима бўлаётган эди?

- Бу футбол. Кимдир ғалаба қозонади яна кимдир мағлуб бўлади. "Локомотив"га ҳеч нима бўлмади. Барча футболчилар бор кучи билан ўйнаётган эди. Балки омадимиз келмаётгандир. Насиб қилса қолган ўйинларда яхши натижалар кўрсатамиз.

- АГМК билан бўлган ўйинда футболчилар ўртасида муштласув содир бўлди. Бунга қанақа муносабат билдирасиз?


- Футболда ҳар нарса бўлиб туради. Ўйин байтида барча футбочлилар асабийлашади. Шунда рақиб жамоа билан уришиб кетишади. Майдонда тўқнашувлар бўлиб туради. Ушбу баҳс якунланганидан сўнг, Икром Алибоев ва Абдуқаххор Ҳожиакбаров дўстона хайрлашишди.

- Суперлига баҳслари қизиқарли ўтмоқда. Бу йил чемпион ким бўлиши ҳам номаълум. Сизнингча "Локомотив" бу йилги чемпионатда қанчалик қийинчиликларга дуч келмоқда?

- Бу йил суперлига баҳслари анча кучайган. Жуда ҳам қизиқарли ўйинлар бўляпти. Барча жамоалар кучайган. Ким чемпион бўлиши ҳам номаълум.

- Сизга араб жамоаларидан қизиқишлар ёки таклифлар бўляптими?

- Суперлига баҳслари энди қизғин паллага келди. ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичи ҳам якунланмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоадан таклифлар бўлгани йўқ. Айни дамда "Локомотив" жамоаси билан шартномам бор.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика