Latest news

21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 21:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:2 (матнли трансляция)  7 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  12 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  25 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  13 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

Санжар Шоаҳмедов: "Келаси йили яна хорижда ўйнайман" News

Санжар Шоаҳмедов: "Келаси йили яна хорижда ўйнайман"

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатарнинг «Ал-Сайлия» клубида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов фаолиятини яна Ўзбекистон олий лигасида давом эттиряпти.

Футболчи амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан мавсум охиригача шартнома имзолаганди. Аслида, Санжар учун «Локомотив» бегона эмас. Ўтган йили у айнан «темирйўлчилар» таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлганди.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Шоаҳмедов шунчаки ­«уйи»га қайтди. Ярим ҳимоячи 2015-2016 йилларда «Локомотив» сафидаги мазмунли ўйинлари, тўпурарлик маҳорати билан мухлислар қалбидан жой олган эди.

Биз Санжар билан учрашиб, ундан иккинчи давранинг ортда қолган ўйинлари, Қатар чемпионатидаги иштироки ҳамда режалари юзасидан интервью олдик.

- Санжар, кўпчилик фаолиятингизни хориж клубларининг бирида давом эттирсангиз керак, деб ўйлаганди. Лекин кутилмаганда «Локомотив» билан шартнома имзоладингиз. Бу қарорни қабул қилишингизда етарлича асосларингиз бормиди?

- Ҳа, ўзига яраша сабаблари бор эди. Яқинда оиламда фарзанд дунёга келганди. Уйдагилар билан маслаҳатлашганимда, улар оиланг, фарзандинг олдида бўлганинг афзалроқ, деб айтишди. Ўйлаб қарасам, ота-онам нотўғри маслаҳат беришмабди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги пайтда оилам олдида бўлишим муҳимроқ экан. Яна легионер мақомида ўйнашга улгураман. Чунки хориж клубларидан етарлича таклифлар бор эди. Саудия Арабистони, Эрон каби давлатлар жамоаларидан чақирув олгандим.

Бу клублар билан маълум бир муддат музокаралар ҳам давом этди. Лекин якунда юқорида айтган сабаб туфайли Ўзбекистон чемпионатида қолишга қарор қилдим. «Локомотив»дан ҳам ҳар томонлама манфаатли таклиф тушганди.

Қолаверса, бу жамоа менга бегона эмас. Ўтган йили чемпион ва кубок соҳиби бўлгандик. Насиб қилса, бу мавсумда ҳам «олтин дубл»га эришамиз.


- Легионер сифатида хориж клубида ўйнаш қандай эканлигини тушуниб етдингиз. Наҳотки, сиз санаб ўтган давлатлар клубларидан тушган таклифлар сизни қизиқтириб қўймади?

- Албатта, қизиқтирди. Қатар чемпионатида ўйнаб, бунинг мазасини тотиб кўргандим. Легионер сифатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Аммо ҳозир вазият шуни тақозо қилди ва қароримдан асло афсусланмайман. Легионер сифатида ўйнашга ҳали улгураман. Музокара олиб борган жамоаларнинг эшиклари мен учун очиқ.

- Сизга Қатар чемпионатида илк бор легионер сифатида ўйнаш бахти насиб этди. Умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ҳаммаси ажойиб. Қатар юлдузлар лигасида ўйнаганимдан жуда ҳам хурсандман. Дунёга машҳур футболчилар - Хави, Кейта ва бошқа юлдузларга қарши тўп суриш бахти насиб этди.

«Ал-Жаиш», «Ал-Садд», «Лаҳвия» каби ўз сафига машҳур футболчиларни жамлаган клубларга қарши ўйинларда майдонга тушдим. Бу жамоаларда барча йўналишлардаги ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилган. Жумладан, ўзим ўйнаган «Ал-Сайлия»да ҳам футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган эди.

- Қатарда сизга нима ёқмади?

- Ноқулай ҳолатга тушмадим. Фақат - Ватан, ота-она соғинчи қийнади.

- Йил охирида сизга бўлган таклифларга яна қайтасизми?

- Шубҳасиз. Юқорида таъкидлаганимдек, улар қишда яна алоқага чиқишларини айтишди. Насиб қилса, кейинги мавсумни хориж жамоаларининг бирида ўтказаман.


- «Локомотив»даги ҳозирги ҳолатингиздан кўнглингиз тўқми?

- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. «Локомотив»да аввал икки йил мобайнида тўп сурганим фойдамга ишлаяпти. Ҳолатимдан кўнглим тўқ. Ўз устимда ишлашга ва мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- «Локомотив» ўз таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетди. Очиғи, «темирйўлчилар»нинг чемпион бўлишларига шубҳа қолмади, ҳисоб. Сизда ҳам шундай ўй-фикрлар хаёлингиздан ўтяптими?

- Ҳали бу борада фикр билдиришга эрта. Кутилмаган натижалар ҳар бир турда қайд этилмоқда. Ҳеч ким «Локомотив»нинг очко йўқотмаслигига кафолат бера олмайди. Тўғри, иккинчи ўриндаги жамоадан анча ўзиб кетдик. Лекин олдинда ҳали ўйинлар кўп ва уларда ҳар қандай натижани кутиш мумкин.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "Интерфутбол" газетаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика