Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  24 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Санжар Рашидов: "Бунёдкор"да рақобатда ютқазганим йўқ" News

Санжар Рашидов: "Бунёдкор"да рақобатда ютқазганим йўқ"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қишки трансферлар ойнаси вақтида яна бир ярим ҳимоячи Санжар Рашидов тарк этди.

Ўз вақтида "Сўғдиёна"да етакчига айланган ва ўзини кўрсатган футболчи "Бунёдкор"да ҳам нималарга қодирлигини кўрсатиши кутилган эди. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Кўп ҳолларда ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Эндиликда Санжар Рашидов қандай йўл тутади? Ортда қолган мавсумда рақобатда ютқаздими? Шу ва бошқа саволлар билан унга юзландик. 

- Ўтган мавсумда сиз билан суҳбатлашганимизда "Бунёдкор" орқали фаолиятимда янги саҳифа очишни мақсад қилганман, дегансиз. Пойтахт клубидаги фаолиятингиз ўзингиз ўйлагандек чиқдими?

- Ассалому алейкум. Тўғри "Бунёдкор"га улкан ниятлар билан борган эдим. Лекин ҳар доим сиз ўйлаган нарса бўлавермас экан. Ўзим истаган даражада ўйнай олмадим. Мавсум давомида кам майдонга тушдим. Қисқаси қониққаним йўқ. Ҳаммаси худодан. 

- Сизнингча, нима учун жамоани кўп футболчилар тарк этмоқда?

- Аксарият ўйинчиларнинг шартномаси 31 декабрь куни якунлаган. Тўғриси қолганларнинг вазиятидан хабардор эмасман. 

- Санжар Рашидовнинг кейинги манзили қайси жамоа бўлиши мумкин?

- Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Насиб қилса, тез кунларда аниқ бўлади. 

- "Сўғдиёна"даги ўйинингизни "Бунёдкор"да кўрсатишингизга нима тўсқинлик қилди? Балки рақобатда ютқазгандирсиз. Ҳар ҳолда сиз ўйнайдиган позицияда футболчилар кўп эди...

- Юқорида айтганимдек кўп ҳам майдонга тушмадим. Асосан захирадан ўйинга қўшилдим. Жамоада кучли ижрочилар йиғилган. Буни тан оламан. Аммо мен рақобатда мағлуб бўлмадим. Айрим сабабларга кўра, баъзи бир инсонлар учун шундай ҳолат юз берди. 

- "Сўғдиёна"нинг иккинчи ўринни олиши тарихий натижа сифатида қабул қилинди. Жиззахлик мухлислар бу борада сизни ҳам унутишмаганини, табриклашганини эшитдик...

- Бу мен учун жонажон жамоа ҳисобланади. Жиззахда 10 йил тўп тепдим. Қаерда бўлсам ҳам "Сўғдиёна" юрагимда туради. Мавсум давомида мухлислик қилдим, деб баралла айта оламан. Клуб бунинг учун кўп меҳнат қилди. Раҳбар Ўктам Маҳмуджонов кўп ишларни амалга оширди.  Тўғри таъкидладингиз ўшанда кумуш медаль билан ишқибозлар менга ҳам қўнғироқ қилиб қутлашди. Янги мавсумда ҳам уларга фақат омад тилайман.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика