Latest news

19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  0 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  0 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  3 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  5 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1

Санжар Қувватов: "Гуруҳдаги рақибларимиз кучли эди" News

Санжар Қувватов: "Гуруҳдаги рақибларимиз кучли эди"

​Кеча ОЧЛ 5-тур гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз уйида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилиб нурсиз дуранг қайд этди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Насаф" жамоаси дарвозабони Санжар Қувватов ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Кеча "Персеполис"га қарши учрашувда фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик. Афсуски ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. "Персеполис" қаршига дуранг учун келгандек ўйин кўрсатди. Рақибларимиз ҳимояда бизга ҳеч қандай имконият қолдирмади. "Персеполис" дарвозасини ишғол қилиш учун бор кучимизни ишга солдик, лекин бизга бироз омад етишмади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Садд" ғалаба қозонишини "Персеполис" яхши биларди. Шунинг учун ҳам улар бемалол вақтни чўзиб ўйнашди. "Ал Садд" ғалаба қозонса "Персеполис" кейинги босқичга йўл олиши 100 фоиз аниқ эди. 

Кечаги ўйиндаги рақибимиз ўзига керакли бўлган натижани қайд этди. Кейинги баҳсда қандай ҳисобда ғалаба қозонишимиздан қатъий назар, биз кейинги босқичга чиқа олмаймиз. Шундай бўлса ҳам фақат ғалаба қозониш учун, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Сафарда биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун тўп тепамиз. ОЧЛ мусобақасида гуруҳдаги рақибларимиз ҳам кучли эди, омад ҳам бизга кулиб боқмади. Ўз уйимизда мағлуб бўлмадик. Сафарда учралган мағлубиятлар бизга панд берди", - дейди Санжар Қувватов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика