Санжар Қодирқулов: “Бунёдкор”нинг барча ютуқларига ўз хиссамни қўшмоқчиман"
03 feb 2016 14:50
News
Санжар Қодирқулов: “Бунёдкор”нинг барча ютуқларига ўз хиссамни қўшмоқчиман"
“Обод” клубида ижара асосида ўйнадим ва жамоа билан шартномам тугагач севимли клубимга қайтиб келдим. “Бунёдкор” йиғинида яхши иштирок этиб ўз ўйинимни кўрсатдим, бош жамоа таркибига қўишлганимдан мамнунман. Келгусида “Бунёдкор”нинг барча ютуқларига ўз хиссамни қўшаман деган умиддаман".

"Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Россиянинг “Анжи” клубига қарши учрашувда рақиб жамоа ҳимоячиларини алдаб ўтиб дарвозага зарба бердим ва ушбу учрашувдаги илк голга муаллифлик қилдим. “Чонбук Моторс”га қарши учрашувнинг 77–дақиқасида кучли зарба билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйдим".
"Осиё Чемпионлар лигасида олдимиздаги илк вазифа плей–офф босқичида ғалаба қозониб гуруҳ босқичига чиқиш”, – дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Санжар Қодирқулов.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments