Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Санжар Қодирқулов: “Андижон ва Намангандаги ўйинлар ажойиб ўтди” News

Санжар Қодирқулов: “Андижон ва Намангандаги ўйинлар ажойиб ўтди”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси июнь ойида Миср олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Иккала ўйинда ҳам олимпиячиларимиз ғалаба қозонишди. Бу баҳсларда иштирок этган “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.

- Июнь ойидаги йиғин қандай ўтди?
- Йиғин аъло даражада ўтди десам адашмасам керак. Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозондик, бу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бу ўз самарасини берди деб ўйлайман.

- Илк учрашув Андижонда ўтди...
- Биринчи ўйин бўлганлиги учун қийин бўлди. Бунинг устига саралашдан кейинги илк йиғин бўлганлиги боис баҳсда озгина қийналиш бўлди. Лекин мухлисларни қўллаб-қувватлашларидан кейин ғалаба қозонмасак бўлмасди, стадиондаги муҳит аъло даражада бўлди.

- Намангандаги баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Намангандаги ўйинга келадиган бўлсак, босим унчалик бўлмади. Ўйинни назорат қилдик мураббийларни айтган тактикаси бўйича ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггида сал хотиржамликка берилдикми билмадим, иккита гол ўтказиб юбордик. Муҳими натижа мухлисларни натижа билан хушнуд этдик деб ўйлайман. Андижондагидан кўра мухлислар камроқ бўлишига қарамасдан муҳит яхши бўлди. Мухлисларга раҳмат айтаман.

- Бош мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
- Любинко Друлович тактик тренерлигига амин бўлдим. Бир неча кун аввал ўйиндан биз Миср олимпия терма жамосини яхши ўрганиб чиқдик ва шунга яраша ўйин кўрсатдик.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика