Latest news

07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  9 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди” News

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди”

Кеча Андижонда бўлиб ўтган олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (0:1) учрашувида “бургутлар”ни майдонга тажрибали Санжар Асқаралиев сардор сифатида бошлаб тушди.

Марказда етакчиликни ўз қўлига олган Асқаралиевда жамоадошларини олдинга етаклаш хусусияти мужассам. Санжарнинг учрашув давомида “Насаф” дарвозаси томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтганида, стадион ларзага келди. Умуман айтганда, Асқаралиев шу куни майдонда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Учрашувдан сўнг 34 ёшли футболчи билан суҳбатлашдик.

- Санжар ака, асосан тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Насаф” ғолиб бўлди. Учрашув тўғрисида фикрингиз қандай?
- Табиийки, иккинчи давра ўйинларини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Боз устига мухлисларимиз кўз ўнгида уларни уч очко билан хурсанд қилишимиз шарт эди. Бироқ ўзингиз кўрдингиз, якунда қимматли уч очкони бой бердик. “Насаф” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири эканлиги барчага яхши маълум. Улар биргина пенальтидан унумли фойдаланди. Бу эса ўйин тақдирини хал қилди. Кўрдингиз, бизда ҳам бир неча бор гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо салгина аниқлик етишмади.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Учрашув аввалида жиддий йўқотишлар бор эди. Предраг Вуйович, Анвар Бердиев, Раҳим Қодиров, Тимур Васильев сингари ўйинчилар тиббий кўрикдан ўта олмай, уларнинг ўйнашига руҳсат берилмади. Яна бир тажрибали Асқар Жадигеровда эса жарохат бор эди. Албатта уларнинг йўқлиги салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Агарда таркибда бу қадар муаммо бўлмаганида ўйлайманки, “Насаф”га ютқазмасдик.  

- “Андижон”ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Йўқ, агарда жамоам ютганида қониқдим дея олардим.

- Иккинчи бўлим ўрталарида ўз ўрнингизни бошқа жамоадошингизга бўшатиб бердингиз. Буни мураббийдан ўзингиз сўрагандек туюлди бизга. Шундайми?
- Ҳа. Биласизми биринчи давра охирларида белимдан жарохат олгандим. Шу сўнгги пайтларда яна безовта қила бошлади. “Насаф” билан ўйиннинг иккинчи таймида ҳам бу нарса сезилди. Шу боис бош мураббийдан ўрнимга бошқа футболчини туширишини сўрадим. Чунки ўрнимга тушган бошқа ўйинчи жамоага қолган дақиқаларда мендан кўпроқ ёрдам бериши мумкин деб ўйладим.

- “Андижон” энди кейинги 3та ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказади. Бўлажак баҳслар олдидан нима дейсиз?
- Агарда “Насаф”га қарши қилган ўйинни кўрсатсак, бошқа рақибларимизга ҳам осон бўлмайди деб ўйлайман. Мухлисларимиз ғалабали ўйинларни анча соғиниб қолишган. Уларни хурсанд қилиш учун бўлажак баҳсларда фақат уч очко олиш учун ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, ҳаммаси яхшибўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика