Latest news

15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  1 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  4 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  0 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  2 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  11

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалга йўл олди News

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалга йўл олди

Японияда бўлиб ўтаётган SANIX халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди.

17 март куни старт олган ушбу турнир гуруҳ босқичида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги 1999 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган терма жамоа Япония U-17, Жанубий Корея U-17 ҳамда Пекин-U17 терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Мусобақада шунингдек, Япония маҳаллий клубларининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоалари ҳам иштирок этмоқда. 16 иштирокчи жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлиниб, баҳсларни ўтказди.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди ва унда япронияликлар ғалабани қўлга киритди — 5:3.

17 март кунининг иккинчи ярмида ушбу мусобақа доирасида жамоалар иккинчи учрашувларини ўтказишди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган жамоа Пекин ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

18 март куни эса турнирнинг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонликлар 3-тур ўйинлари доирасида Жанубий Корея ўсмирларига қарши майдонга тушди. Учрашув асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва турнир регламентига кўра пенальтилар серияси ўтказилди. Унда ўзбекистонликлар 6:5 ҳисобида ғалабага эришди.

Таъкидлаш керакки, регламентга кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида 8 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олганди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-17 Япония маҳаллий клубларидан бири – “Омия Ардижа” билан тўқнаш келди. Ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Мусаев жамоаси ғалабаси билан якун топди.

Учрашувда Ўзбекистон киритган икки голга Ислом Кенжабоев ҳамда Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусоббақа ярим финалига йўл олди.

SANIX халқаро кубоги.

Чорак финал.

Ўзбекистон U-17 – “Омия Ардижа U-17” 2:1

Голлар
: Ислом Кенжабоев (35), Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов (42)

Ўзбекистон U-17: 12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов 5. Худойшукр Сатторов, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов, 17. Афзалжон Холмуҳамедов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов.

Захира: 1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 9. Камрон Саидазимов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 18. Дониёр Азизов, 21. Жавоҳир Қиличев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика