Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  48 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

Сандей Олисе: “Нигерияда футбол фалсафаси бор” News

Сандей Олисе: “Нигерияда футбол фалсафаси бор”

Ёши катта мухлислар Сандей Олисе кимлигини жуда яхши эслашади.
У Нигерия терма жамоасида энг муваффақиятли тўп сурган футболчилардан бири ҳисобланади. Футболчилик фаолиятини 2006 йилда якунлаган Олисе шундан бери Бельгияда яшамоқда. Ўз вақтида “Аякс”, “Ювентус”, “Боруссия Дортмунд” сингари клубларда тўп сурган нигериялик ярим ҳимоячи ўзининг кучли зарбалари билан ёдда қолганди. Яқинда у ФИФА расмий сайтига интервью бериб, фаолиятининг ёдда қолган лаҳзалари хусусида фикр юритди.

-   Келинг, дастлаб Франция-98да Испания термасига урилган учинчи гол хусусида гаплашсак. Ўша голни ҳалиям эслаб турасизми?
-   (Кулиб). Биласизми, одамлар мендан фақат шу голни сўрашмайди, балки қандай урганимни ҳам кўрсатиб беришади. Атиги икки кун олдин Абу Дабида эканлигимда бир танишим интернетдан менга ўша видеони кўрсатди ва бу голни ким урганини биласанми деб сўради. Мен эса кулиб қўя қолдим.
 
-   Сиз терма жамоа сафида атиги тўртта гол ургансиз, шундай экан, бу голнинг аҳамияти ўзгача бўлса керак?
-   Менимча, бу гол одамлар мени унутиб юбормаслиги учун Худо томонидан берилган имконият бўлган. Негаки бу голни ҳар гал кўрганимда ўзим ҳам тўлқинланиб кетаман.
 
-   Ватанингиз Нигерияда футболнинг кучи қай даражада?
-   Нигерияда футбол фалсафаси бор. Бу шундай фалсафаки, ҳеч кимга бера олмайсиз. Биз ҳар доим ҳужумкор футболни ёқтирганмиз. Футбол фалсафаси бизда жуда оддий – ҳужумкор футбол.

-   Мамлакатнинг энг яхши футболчиларидан бири, олтин авлод вакили сифатида Нигерияда ҳозирги футболни қандай кўряпсиз?
-   Мен билан бирга тўп сурганлар футболни тугатганида ҳамма кимдир эшикни қаттиқ ёпди деб ўйлаганди. Лекин шундан кейин ҳам ёш юлдузлар етишиб чиқаверди. Шунчаки бир авлод ўрнини бошқаси эгаллашига тўғри келди, холос. Ёшлар ўшанда Жей-Жей Окочага ўхшаган “сеҳргарлар”дан кўп нарсаларни ўргана бошлашди. Тўғри, кучли авлодни шакллантириш учун бир неча йилни бой берганимизни айтиб ўтмасам бўлмайди.
 
-   Аммо “яшил бургутлар” Африканинг амалдаги чемпиони саналишади ва терма жамоангиз келаси йил Бразилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
-   Терма жамоанинг ҳозирги мураббийи Стефен Кеши қаттиқ меҳнат қиляпти. Унинг 1994 йилги мундиалда термамиз сардори бўлганини яхши эсласангиз керак. Уни ёмон кўрасизми ё яхши кўрасизми, барибир у Нигерия футболи учун кўп иш қилди. Биргина Африка чемпиони бўлганининг ўзиёқ кўп нарсани англатади.

-   Ўтмишни эслаб нимадандир афсусланасизми?
-   Шундай ажойиб жамоага эга бўла туриб 1994 ва 1998 йилги жаҳон биринчиликларида ҳеч бўлмаса чорак финалгача етиб бора олмаганимиз мени доим қинайди.

-   Тарибо Уэст, Нванкво Кану сингари собиқ жамоадошларингиз билан кўришиб турасизми?
-   Вақтим бўлди дегунча Нигерияга борганимда доим уларни йўқлайман. Ўша куни мен барча қўнғироқ ва учрашувларга рад жавобини бераман ва кунни тўлиқ дўстларим билан ўтказаман. Биз кўпинча Лагос бўйлаб сайр қиламиз.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика