Latest news

18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  5 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  1 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  4 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  9 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман" News

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман"

Про лига иштирокчиси ҳисобланган "Бухоро" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бунга қадар Абдужамол Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Алишер Саноев каби футболчиларни қўшиб олганди. Куни кеча маҳоратли ва тажрибали ижрочи Санъат Шихов ҳам жамоа сафини тўлдирди. Ярим ҳимоячининг "Сўғдиёна"дан кетишини кўпчилик учун кутилмаган қарор сифатида қабул қилди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Санъат Шиховга бир неча саволлар билан юзландик.

- Қишки ўқув-машғулот йиғинини "Сўғдиёна"да бошлаган эдингиз. Лекин, кутилмаганда "Бухоро"га ўтганингиз ҳақида хабар чиқди. Таклифни қабул қилишингиз қандай бўлди? 

- Барчаси тезда кутилмаганда рўй берди. "Сўғдиёна" билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган эдим. Аммо, айрим сабаблар туфайли кетишга қарор қилдим. Шу паллада "Бухоро" жамоасидан таклиф келиб тушди. Чорловни тезда қабул қилдим. Ўйлаб ўтиришга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам бўлмади. Бухоро шаҳрини ва мухлисларини яхши кўраман. Азалдан яхши хотиралар қолган. Шунинг ўзи ҳам қарор қабул қилишда қийинчилик туғдирмади деб ўйлайман. 

- Қизиқ жиззахликлар сафини тарк этишингизга қайси омилларни сабаб сифатида кўрсата оласиз?

- Сабаби уларнинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. Кетиш қарори ўзимдан чиқди. "Сўғдиёна"да ажойиб мураббий ва футболчилар бор. Раҳбарият жамоага қўлидан келганча яхши шароитларни яратиб бермоқда. Келгусида бу жамоага омад тилайман. Суперлигада медалларга эга чиқиб Жиззах шаҳри аҳолисини хурсанд қилишлигини тилаб қоламан. 

- Мазкур жамоадаги бир йиллик фаолиятингиздан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Барчаси шундан бошланди. Тўғриси ўтган мавсум кўрсатган ўйиним ўзимга ёқмади. Битта ўйин яхши ҳаракат қилсам, кейинги учрашувда ўзим истагандек ўйнолмадим. Қисқаси ўйинимдан кўнглим тўлмади. Балки, мураббийнинг тактикасига туша олмагандирман. "Сурхон" билан кечган ўртоқлик баҳсидан сўнг жамоа билан хайрлашдим. Билдимки, бу жамоада ўзим кутган ўйинни кўрсата олмайман. Жамоада қолиб пулимни олиб юришим мумкин эди. Лекин, мен бундай йўл билан пул топишни ўзимга лозим кўрмайман. Футболчи биринчи галда футболдан роҳат олиши керак. Ҳар бир соҳада инсон сидқидилдан ҳалол меҳнат қилиб оила боқиши даркор. Менга ёшлигимдан шундай тарбия беришган. 


- Суперлигадан Про лига жамоасига ўтишингизни кўпчилик ортга ташланган қадам дейиши мумкин. Бироқ, ушбу лига сўнгги йилларда юқори даражага чиқаётганлиги учун ҳам футболчилар Про лига клубларига ўтишмоқда десак бўладими ?

- Ҳа, ўтган йили мусобақани ташкил қилиш йўлида катта ишлар амалга оширилди. Бу даражада тезда ўсишга эришгани билан ПФЛни табрикласа бўлади. Агарда шу зайилда давом этилса бундан фақат ўзбек футболи ютади. Шахсан ўзим учун "Бухоро" ортга ташланган қадам эмас. Мени таниганлар характеримни яхши билади. Худо хоҳласа ўзимга бундан ҳам юқори талабларни қўйиб ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман. 

- Ушбу қарорингизга Улуғбек Бақоевнинг муносабати қандай бўлди?

- Билмадим. Бу борада гаплашганим йўқ. Мен футболчиман. Фаолиятим давомида кўплаб яхши мураббийлар билан бирга ишлаганман. Аммо, шу пайтгача бирорта мураббийдан кетишимга муносабатини сўрамаганман. Мен бўлмасам жойимда бошқа футболчини ўйнатади. 

- Жиззахлик футбол ишқибозларига айтадиган сўзларингиз бўлса марҳамат...

- Ортда қолган йил барчамиз учун қийин бўлди. Шунга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Биринчи навбатда барчаларига соғлик тилайман. Ажойиб бир йил учун раҳмат айтаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика